Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тошкент шаҳрида "Йилнинг энг фаол ёш ўқитувчиси" республика танлови бўлиб ўтди. Унда Навоий давлат кончилик институти қоши­даги 2-академик лицейнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ўктам Мардонов 14 нафар иштирокчи орасида учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ўзбе­кистон Касаба уюшма­лари федерацияси кенгаши то­монидан Олий ва ўрта мах­сус таълим вазирлиги, Ўрта мах­сус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда ёш педагогларнинг маҳорати, би­лими ва касбий салоҳияти му­но­сиб баҳоланди. Вилоятимиз вакили Ў. Мар­до­новнинг инновацион ғоя, ло­йиҳа ва технологиялари асоси­да дарс ўтиши, сабоқ жараё­ни­да ўқувчиларга мавзуга доир тушунчаларни етказиш маҳо­рати, илғор педагогик усуллар­дан фойдаланиш кўникмаси алоҳида эътироф этилди.

— Бу нуфузли танловда иш­ти­рок этиб, ҳамкасбларим би­лан тажриба алмашиш, улар­нинг ўзига хос дарс ўтиш ме­тодлари билан танишиш имко­ниятига эга бўлдим, — дей­ди Ўктам Мардонов. — Янги ўқув йилидан бошлаб уларни ама­лиётга татбиқ этмоқчиман.

Шунинг­дек, 20 га яқин илмий мақо­лалар, бир нечта услубий қўл­ланмалар муал­лифи "Йил­нинг энг фаол маънавият тар­ғиботчиси — 2013" кўрик-тан­ловида ишти­рок этиб, "Мил­лий анъаналар тар­ғи­бот­чиси" йў­налишида ғо­либ­лик­ни қўлга киритган эди.

Кўрилганлар сони: 7538