Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида жисмонан соғлом, маънан етук, мустақил фикрлайдиган ва интеллектуал салоҳиятли авлодни вояга етказишга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари­нинг 2014 йил 6 феврал­даги "Ўзбекистон Рес­пуб­ли­касида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қара­тилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борадаги иш­ларни янада такомил­лаштириш ва янги бос­қичга кўтаришга хизмат қилаётир.

Ўзбекистон Республи­каси Вазирлар Маҳка­ма­си­нинг 2014 йил 8 сен­тябрдаги "Мамла­кат­нинг ижтимоий ҳаёти­да фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни яна­­­да қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғри­сида"ги қарори ижроси доирасида Кармана ту­манида ёш оилалар учун барпо этилган 64 хона­донга мўлжалланган "Ка­молот" уйи фой­дала­ниш­­га топширилди.

— Янги уйлар мамла­катимиз ижтимоий ҳаё­ти­да фаол иштирок эта­ётган иқтидорли, ташаб­бускор ёш оилаларга ти­жорат банкларининг ипо­тека кредити асосида йигир­ма йил муддатга, бош­ланғич тўловларсиз бе­рил­ди, — дейди "Ка­мо­лот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Кармана тума­ни Кенгаши раиси вази­фасини бажарувчи Тоҳир Абдураҳмонов.  — Хона­лар кенг ва ёруғ, шинам, энг муҳими, си­фатли қу­рилган. Бу Ва­та­нимиз мус­тақил­лиги­нинг 24 йил­лиги олди­дан ёш оила­лар­га муно­сиб совға бўлди.

Миллий ва замонавий меъморчилик уйғунли­гида бунёд этилган икки ва уч хонаданиборат "Камолот" уйларида бар­ча шароит яратилган.

 Нуриддин РАҲИМОВ.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6924