Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги "Ёшлик" ўйингоҳида кикбоксинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда туман ҳамда шаҳарлардан келган олтмишдан ортиқ ёш спортчи куч ва маҳоратини намойиш этди.

17-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбе­кистон чемпиона­тига вилоят терма жамоаси таркибини шакл­лантириш, иқтидорлиларни сара­лаб олиш мақсадида ўтказилган мусоба­қада спортчилар ўн учта вазн тоифасида куч синашди. Очиқ биринчиликда шу йил Таи­ланд­да ўтказилган жаҳон чем­пионати ғолиби, қизилтепалик тўққиз ёшли Элбек Ўктамов, Навоий шаҳридан Ўзбекистон чемпиони Лазиз Қаршиев ва 40 кг вазнда Музроб  Негбоев ва бошқа­лар 1-ўринни эгаллашди.

— Яқинда Россиянинг Анапа шаҳрида бўлган жаҳон кубогида 3-ўринни қўлга киритдим, — дейди яна бир ғолиб —ну­роталик ўн бир ёшли Мирож Истам­тошев. — Ютуқларимда мураб­бийим Хайриддин Чўлиевнинг меҳнатлари кат­та. Келгусида Ўзбекистон кубоги мусо­ба­қа­си ва бошқа нуфузли тур­нир­ларда ҳам ғалаба қозониб, устозларим ишон­чи­ни оқлаш­га инти­ламан.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва соврин­дор­лар диплом, медаль, эсдалик совға­лари билан тақдирланди.

Зулфия  БОБОЕВА.

Кўрилганлар сони: 6282