Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хатирчи туманидаги 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Fофур Алиев сўзга чиқиб, иштирокчиларга зафарлар тилади.

— Мазкур танлов 6 ёшдан 14 ёшга­ча болалар орасида истеъдодлилар­ни аниқлаш, уларни қўллаб-қувват­лаш, моддий ва маънавий кўмак бе­ришга замин яратади, — дейди тад­бирда сўзга чиққан, "Камолот" ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси Козим То­жиев. — Қувонарлиси, бу йил тан­лов­да Хатирчи туманидан ҳар бир йўна­лиш бўйича юздан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этишган. Уларнинг барчаси истеъдодли, иқтидорли ва албатта, танлов кўринишидаги маз­кур фес­тивалнинг ғолиблигига муносиб.

Амалий ва тасвирий санъат, мил­лий эстрада ва рақс, зарб­ли чолғу­лар, пианино ва торли чол­ғу­лар ҳам­да адабиёт каби 5 та йў­налиш бўйи­ча 3 нафардан ўғил-қизлар ғолиб, деб топилди. Уларга эсдалик совға­лари топши­рилди.

Умида САТТОРОВА,

Хатирчи туманидаги 45-умум­таълим мактаби ўқувчиси.

Кўрилганлар сони: 6745