Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокими уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Ҳоким ва уюшмаган ёшлар” учрашуви ҳар доимги учрашувлардан фарқли равишда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш билан бошланди.

Вилоят ҳокими Қобул Турсунов томонидан шу йилнинг февраль ойида вилоят ёш олимларининг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун 70 миллион сўм маблағ ажратилган эди. Ушбу учрашувда “Ёш олимлар кенгаши”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди. “Ёш олимлар кенгаши”ни рағбатлантириш мақсадида эса бу гал 150 миллион сўм маблағ ажратилди.

Бу эса ёш олимларнинг интеллектуал фаолияти, фантазияси, ижодий ёндашуви, кашфиётлари, ихтиролари учун муҳим туртки бўлиб хизмат қилади.
Уюшмаган ёшлар билан учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, келажагимиз эгалари томонидан бир қанча муаммолар, таклифлар ўртага ташланди.
Навоий шаҳрида яшовчи ёш тадбиркорлардан бири Фирдавс Иброҳимов фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер олишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қилган мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, учрашувда бир йиллик ҳарбий хизматни ўтаб қайтган учқудуқлик Миршод Бозоров иш сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожати юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, Миршод маҳаллада посбон вазифасида ишга тавсия этилди.
Учрашув давомида йигирмага яқин ёшларнинг муаммолари жойида ҳал этилди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда ёшлар томонидан ўтрага ташланган тадбиркорлик, кредит, бандлик, ер ажратиш, касаначилик масалалари билан боғлиқ кўплаб саволларга мутахассислар томонидан мукаммал жавоб берилди.

Отабек Аслонов.

Кўрилганлар сони: 5380