Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ўткир-Ўктам орзуси" фермер хўжалиги раҳбари Ў. Файзиев Қизил­тепа туманидаги ёш фермерлардан бири. Шундай бўлишига қарамасдан у раҳбарлик қилаётган хўжалик бу йил 38 гектар майдондаги ғалланинг ҳар гектаридан 70 центнердан дон ва 17,3 гектар ердан 40 центнердан пахта етиштириш мақсади билан меҳнат қилишаётир.

Йил бошида қилинган меҳнат натижа­лари бепоён ғаллазор ва ям-яшил пахтазорларда намоён бўлмоқда. Fалла ўримига киришиш арафасида турган хўжалик айни пайтда мавсумга пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг яқинда Самарқанд вилоятида бўлиб, фермерлар билан учрашувида бугун бозорларимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, айниқ­са, такрорий экинлар экиш билан қў­шимча даромад олиш ва мева, сабза­вот, полиз маҳсулотлари захирасини яратишга алоҳида эътибор қаратдилар. Бу вазифани муваффақиятли амалга оширишда фермерларимиздан фидо­йилик, масъулият талаб этилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан яра­тилаётган имконият ва имтиёзлар фер­мерларимизга қанот бағишла­моқда.

И. БАҲРОНОВ.

Сурат муаллифи Ж. МИРЗАЕВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6293