Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақиллик йилларида юр­ти­мизда спортни ри­вож­­­лан­ти­риш­га катта эъти­бор қара­тил­ди. Ҳатто олис қиш­­­­­лоқларда ҳам спорт ин­шо­от­лари қури­либ, замо­на­вий жи­ҳоз­­лар билан таъминланди.

Таж­ри­ба­ли мураббий­лар­дан са­­боқ олиб, ўзларининг жис­­мо­ний им­кониятларини юк­сал­­ти­риб бо­раётган ёшлар дунёнинг ҳеч қайси давлатида учрамай­ди­­­ган уч босқичли спорт мусо­ба­қаларида ишти­рок этишмоқ­да.

Мен ҳам ёшлигимдан спорт­нинг дзюдо тури билан шу­ғул­­ла­ниб келаман. Турли му­со­ба­қа­ларда ғолиблик шоҳсу­пасига кўта­рил­ганман. Мак­­таб­да ўқиб юр­­ган кезла­рим­даёқ "Ўз­бе­­кис­тон чем­пи­они", деган ша­­раф­ли ном­га сазо­вор бўлдим. Ай­­­нан, спортда эришган юту­қ­ларим эва­зига Пре­зиден­ти­миз та­шаб­бу­си билан таъ­сис этил­ган Зул­­­­фия но­ми­даги Давлат муко­фоти билан тақ­­дир­лан­дим. 

Айни кун­ларда жорий йил­нинг но­ябрь ойида пой­тах­­ти­мизда бў­либ ўтадиган, 12 та мам­­­лакат­дан ёш спорт­чи­лар қатнаша­ди­ган Учқун Муро­дов хотирасига бағиш­лан­ган хал­қаро турнирда иш­тирок этиб, Ватаним бай­ро­ғини ба­ланд  кўтариш учун ас­той­дил ҳа­ра­кат қилаяпман. Му­раббийим би­лан ҳар куни машғулотлар олиб бо­раяпмиз.

Спортчи учун шоҳ­супада ту­риб, Ватан бай­ро­ғини кўзга сур­­­тишдан улуғ бахт йўқ!

Ирода ЖУМАНОВА, 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори

Кўрилганлар сони: 6291