Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов Эрон Ислом Республикасининг Қазвин вилояти тадбирокорлари ва ҳукумат вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида дастлаб делегация вакиллари Навоий вилоятида асьфалт ишлаб чиқариш заводини қуриш истаги борлигини билдирди. Шундан сўнг, Қазвин вилояти Шал шаҳри ва Навоий вилояти Навоий шаҳри ўртасида ўзаро биродар шаҳарлар алоқасини ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Бундан ташқари, инвесторлар қишлоқ хўжалиги йўналишида чорвачилик, боғдорчилик ҳамда писта етиштиришни ташкил қилиш бўйича лойиҳаларга инвестиция киритиш истагини ҳам билдирди.

Учрашув сўнгида Навоий вилояти ҳамда Эроннинг Қазвин вилояти ўртасида ўзаро савдо-саноат кооперация алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Кўрилганлар сони: 1001