Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ


Аввал хабар қилганимиздек, эронлик бир гуруҳ инвесторлар шаҳримизда меҳмон бўлиб туришибди. Улар вилоятимизда, хусусан, Навоий шаҳрида ўз бизнесларини йўлга қўйишмоқчи.

Шу мақсадда шаҳарда ишлаб чиқариш инфратузилмасини, коммунал соҳани, логистика ва бошқа шарт-шароитларни яқиндан ўрганмоқда. Бугун шаҳардаги бир қатор қўшма корхоналарда бўлиб, хорижий инвесторлар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, ўзларига ҳамкорлар излаб топиш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашди, уларнинг маҳсулотлари билан танишди. Корхоналарнинг экспорт-импорт иммкониятлари, ташқи бозордаги ўрни ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Эронлик сармоядорларга шаҳар ҳокими М.Базаров ҳамда ҳоким ўринбосари Ш.Джонузоков ҳамроҳлик қилишди. 

Кўрилганлар сони: 2262