Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида “Китоб маркази – Китоб дунёси” тармоқ савдо марказлари томонидан ишлаб чиқилган “Энг китобхон мактаб” лойиҳасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтмоқда.

 Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Навоий вилоятидаги деярли барча, яъни 350 дан ортиқ умумтаълим мактаблари жалб қилинган ҳолда янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида 300 турдаги бадиий ва фанларга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари таълим масканларига тақдим этилиб борилмоқда.

Эътиборлиси, лойиҳа якунида “Энг китобхон туман” наминациясида ғолиб бўлган ҳудудга автомашина  совға қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, лойиҳада яхши қатнашган иштирокчилар –  “Иқтидорли ўқувчи”, “Энг фаол кутубхоначи”, “Фаол мактаб директори”, “Энг фаол ОАВ ходимлари” номинациялари ғолибларига ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими март ойида бўлиб ўтади.

 

Кўрилганлар сони: 2598