Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республикамиз бўйлаб барча ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш бўйича савдо ярмаркаси ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ушбу тарғибот тадбирлари жорий йилнинг 5 октябридан 15 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ўтказилади.

Кармана туманидаги "Ҳунармандлар" маркази биносида ҳам кўргазмали давра-суҳбати ташкил этилди. Унда 15га яқин корхоналар ўз кўргазмалари билан қатнашди. Тадбир мақсади - иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришдан иборатдир.

Тадбир давомида энергия самарадор ва қайта тикланувчи энергия қурилмаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари, вилоятда фаолият юритувчи тадбиркорлар, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддиларидан етарли даражада жавоб олдилар.   

Кўрилганлар сони: 3406