Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятимиздаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўрнатилган терминаллар, банкомат ва инфокиоскалар орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар ҳажми ўтган йил 1130,2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди. 

Давлатимиз томонидан тегишли қа­рорларнинг амалиётга изчил жорий этилиши натижасида республика­мизда жаҳон андозаларига мос банк пластик карточкалари билан ҳисоб-китоб қи­лишнинг мукаммал тизими яратилди.

Нақд пулсиз олди-сотди жараёнла­ри­нинг тобора оммалашиб бораётга­нини муомаладаги пластик карточка­лар ҳам­да савдо ва хизмат кўрсатиш объектла­рида ўрнатилган терминаллар сонининг кескин ошаётганидан ҳам анг­лаш мум­кин. Бугунги кунда вилояти­миз банкла­ри томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 591 мингдан ортиқ. Савдо ва хизмат кўрсатиш, коммунал тўловларни қабул қилувчи шохобчаларга ва бошқа объектларга ўрнатилган ҳисоб-китоб терминаллари сони эса 7979 тага етказилди.

Республика Марказий банки бош­қа­руви ва Давлат солиқ қўмитаси томо­ни­дан ишлаб чиқилган "Тўлов тер­миналлари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғ­рисида"ги Низомга асосан, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида банк пластик карточкалар орқали тўловлар­ни қабул қилиш бўйича тўлов терми­нал­ларининг мавжудлиги ва улардан мажбурий равишда фойдаланиш устидан назорат солиқ органлари то­монидан амалга оширилади.

Бугунги кунда вилоят давлат солиқ бошқармасининг 223-53-71 рақамли "Ишонч телефони" ташкил этилган бўлиб, пластик карточкалар орқали товарлар ва хизматлар учун тўловлар тўланаётганда асоссиз равишда нарх­ларнинг оширилиши ёки тўлов тер­ми­на­ли бўла туриб, пластик картадан тўловни амалга оширишдан атайлаб бош тортиш ҳоллари юзасидан фуқаро­ларимиз мурожаат қилиши мумкин.

Айни пайтда "электрон ҳамён"нинг ҳар томонлама қулай ва самарали восита эканлиги барчага маълум. Юқо­рида айтилган салбий ҳолатлар юза­сидан эса фуқароларимизнинг бош­қарув органлари билан ижтимоий ҳам­корлиги пластик карточкалар воси­та­сида ҳисоб-китоб қилиш тизимининг яна­да самарадорлигини таъмин­лай­ди.     

Қандиёр ҲОСИЛОВ,

Марказий банк вилоят бош бошқармаси

бўлим бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 7024