Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Электр таъминотидаги узилишлар айни кунда, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва йирик истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи 1,5-2 баробар ортганлиги сабабли Навоий шаҳри ва вилоятимизнинг бошқа туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби мавжуд станцияларга таъминотчилар томонидан етарли миқдорда ёқилғи махсулотлари етказиб берилмаётганлиги сабабли истеъмолчиларга зарур миқдорда электр энергия ишлаб чиқариш имконияти бўлмаяпти. Бу борада Ҳукуматимиз ва тегишли вазирликлар томонидан мазкур масалани бартараф этиш бўйича зарурий тезкор чоралар кўрилмоқда. “Ўзэнергоинспекция”нинг 13.02.2004 йилдаги №84 сон буйруғи билан “Электр ускуналарининг тузилиш Қоидалари” тасдиқланган. Мазкур Қоидаларнинг 1.2.18-бандига асосан ҳар қандай технологияси узлуксиз режимга мослаштирилган истеъмолчи I даражали (I категория) ҳисобланиб, 2 томонлама электр таъминоти ҳамда қўшимча равишда ўзининг автоном станциясига (электр манбаи) эга бўлиши талаб этилади. Шуларни инобатга олиб, бугун биз барча истеъмолчилардан узр сўраган ҳолда сабр-тоқатли бўлиб, шу масалага тўғри ёндошишларини сўраб қоламиз.

«Навоий ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 3279