Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ўзбекистон" МФЙда яшовчи Дилдора Дониёрова ишдан асоссиз бўшатилгани ҳақида Навбаҳор туман халқ қабулхонасига ариза ёзди.

Кўнглида иккиланиб, ижобий натижа бў­лар­­­микан, деб ишонқирамай турган вазия­т­да қабулхона ходимлари томонидан ижо­бий жавоб олди. Унинг меҳнат ҳуқуқлари тўла тик­ланиб, ўз ишига қайтарилди. Ёки "Нав­баҳор" МФЙда яшовчи Усмон Худой­бердиев 2009 йилдан буён деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер ололмай, овораю сар­сон бў­либ келмоқда эди. Унинг аризаси қа­ноат­лан­тирилиб, 25 сотих ер ажратилди. Шу­нинг­дек, туманнинг тоғли ҳудудида яшовчи Аб­дуғаффор Омонов уйини сел олиб кетиши сабабли сой йўлига дамба қуришни сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантирилди. Бугун бу инсонлар Президентимизнинг адо­латли сиёсати, ислоҳотларимиздан мамнун, чунки унинг натижасида оғири енгил бўлди.

Навбаҳор туман халқ қабулхонасига ана шун­дай мазмундаги 1493 та ариза ва шикоят ке­либ тушди. Шундан 624 таси қаноатлан­ти­рил­ган, қолганлари ўрганилмоқда. Ҳар бир му­рожаат ортида инсон тақдири турибди. Шу ту­файли ҳар бир ҳолатни зимдан му­та­хассислар кўмагида ўрганиб, жой­ларда ҳар ойда тўрт марта сайёр қа­бул уюш­тираяпмиз. Бунда муам­­молар, бе­во­сита, тегишли таш­ки­­лотлар вакиллари билан бирга­лик­да жо­йи­­га чиқилиб, ва­зият ўрга­ни­лади ва муро­жаат жойида ечим то­пишига ҳа­ракат қили­наяпти.

А. ХОДЖИЕВ,

туман Халқ қабулхонаси мудири.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6400