Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун ўзбек адабиёти ва журналистикасида навоийлик шоир, ёзувчилар, журналистларнинг алоҳида ўрни бор. "Меҳнат шуҳрати" ордени ҳамда  "Шуҳрат" медали соҳибаси Салима Умарова ана шундай сермаҳсул ижодкорлардан бири. Кармана туманидаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида шоиранинг 60 ёшлик юбилейи муносабати билан  "Эл ардоғидаги шоира" мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳо­кими­нинг ўрин­бо­сари, хотин-қиз­лар қўмитаси раиси Анора Бо­­бомуродова кириш сўзи билан очди. Шоир ва таржи­мон Вафо Файзуллоҳ, Ўз­бе­кистон Ёзувчилар уюшмаси масъ­ул ходими, шоира Му­нав­­вара Усмоновалар С.Ума­рова ижоди­нинг алоҳида аж­ралиб турадиган жи­ҳатлари, унинг асарларидаги ҳаётий фал­­са­фалар ху­сусида сўз юритишди.

— Биз журналимизнинг ҳеч бир сонини Са­лима Умаро­ва­нинг мақолалари, ижод на­муналарисиз тасаввур қи­лол­­маймиз, — дей­­ди та­ниқ­ли шоира, "Саодат" жур­на­ли масъ­ул котиби Қутли­­бе­ка Ра­­ҳим­боева. — У навоий­лик қай­си бир киши ҳа­қида, бу диёр­­да бў­лаётган янгила­ниш­лар, ўз­гаришлар, бу­нёд­­кор­ликлар тўғ­рисида ёз­ма­син, барча­миз­ни ўзига ром этади. Ви­лоят­нинг олис ту­манлари­да­ги кишилар фао­­­­лиятини ёш­ларга хос ши­жоат ва ма­то­нат билан ёри­­тиши ҳава­си­мизни кел­ти­ра­ди. Салима­нинг дил­бар шеър­­­лари кўн­гил­­­­ларни маф­­­­­­­тун этиб, ёш­лари­миз­нинг маъна­вия­­тини яна­да юксал­ти­­риш­га хизмат қи­­либ кел­моқда.

Тадбирда навоийлик шоир ва ёзувчилар, жур­налистлар, шунингдек, шоиранинг шо­гирдлари — "Ниҳол" тўга­ра­ги аъзолари ҳам сўз оли­шиб, С.Умарованинг адабиёт ва жур­налистикадаги ўзига хос ўрни, асар­ларининг иж­ти­­моий ҳаёт­даги аҳа­мияти ху­­сусида фикр билдиришди.

Тадбир Кармана тумани­даги "Бахт" тўй­хонасида бир пиёла чой устида, ижод­корлар гурунги кўринишида давом этди. Вилоят ҳо­ким­лиги ва ташкилотлар томо­ни­дан юбилей муносабати би­­лан эсдалик совғалари тақ­­дим этилди.

Кўрилганлар сони: 6703