Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Чиқиндиларни белгиламанган жойларга ташлаш, чиқиндиларни комплекс бошқариш соҳасидаги қонунчилик талабларининг бузилишига ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 91-моддасига мувофиқ жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича давлат инспекторлари томонидан Навоий  шаҳар марказий кўчаларида чиқиндиларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида тезкор рейд ўтказилди.

Рейд давомида Навоий  шаҳар, “Орзу” МФЙ ҳудудида жойлашган “Гулистон” деҳқон бозори атрофида фуқаро Низомов К.Н. томонидан писта пўчоқларини белгиланмаган жойга ташлаётган пайт тўхтатилиб, мазкур фуқарога нисбатан МЖТКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш хаққининг ярим баробари 111 500 сўм миқдорда маъмурий жарима қўлланилди.

Рейд Навоий шаҳри “Янги ҳаёт” савдо мажмуаси олдида ҳам давом этди. Аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Кўрилганлар сони: 3743