Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутат­лари, корхона, ташкилот раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўрин­бо­сари сайланди ҳамда ту­ман­даги ташкилот, корхона, муассасасаларнинг ҳисобот­лари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раи­си Н. Йўлдошев, Олий Маж­лис Қонунчилик палатаси Спи­кери ўринбосари Б. Алихонов иштирок этган сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзо­лари томонидан жорий йил­нинг 5-10 июнь кунлари Кони­мех туманида ҳудудни ривож­лантиришнинг энг муҳим ва­зи­­фаларини ҳал этишга, фуқа­­роларнинг ҳуқуқлари  ва эркинликларини таъминлаш­га доир ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама қилин­ди.

Шунингдек, Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги ички иш­лар органларининг жиноятчи­ликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилак­ти­каси борасидаги фаолия­ти устидан парламент ва жа­моатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси ҳамда унинг Навоий вилоят ҳудудий комиссияси томони­дан Конимех туман ИИБнинг  жиноятчиликка қарши кура­шиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти юзасидан ўтка­зил­ган ўрганишлар натижаларига ҳам алоҳида  тўхталиб ўтилди.

Ўрганишлар давомида иш­чи гуруҳ аъзолари тумандаги 330 дан ортиқ аҳоли хона­дон­ларига бевосита ташриф буюриб, 27 та муаммо жойида ҳал этилганлиги, вилоят ва рес­публика даражасида ҳал этиладиган 21 та масала бел­гилаб олинганлиги айтиб ўтилди.

— Туманда фаолият юрита­ётган мактабгача таълим муассасалари, мактабларда ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганилди, — деди йиғилиш­да сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депута­ти К. Тожиев. — Жумладан, ту­мандаги барча ижтимоий соҳа объектларида бир қатор камчиликлар аниқланиб, улар бартараф этилди. Бундан таш­қари, туманда коммунал хиз­мат кўрсатиш соҳаси, аҳолини тоза ичим­лик суви билан таъ­минлаш бў­йича ҳам бирмунча муаммолар мавжудлиги аниқ­ланиб, те­гишли тартибда кў­риб чиқи­лиши белгилаб олинди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6617