Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 523-Сафарбарлик чақируви резерви баталъонида ҳарбий хизматчиларниаутсорсинг усулида ҳаммом кирхона хизматини узлуксиз ва сифатли ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 523-Сафарбарлик чақируви резерви баталъонида ҳарбий хизматчиларни аутсорсинг усулида ҳаммом кирхона хизматини узлуксиз ва сифатли таъминлашни ташкил этиш бўйича танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 523-Сафарбарлик чақируви резерви баталъонида ҳарбий хизматчиларни аутсорсинг усулида ҳаммом кирхона хизматини узлуксиз ва сифатли ташкил этишга қўйиладиган талаблар вилоят ҳокимлиги томонидан кўрсатилган нархлар доирасида амалга оширилади.

Танлов Навоий вилоят ҳокимлиги  биносида ўтказилади. Манзил: Навоий вилоят, Навоий шахри, И.Каримов кўчаси, 77а-уй.

Танловда ЯТТ ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган, ҳаммом-кирхона бўйича фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этишни ҳоҳловчи корхона ва ташкилотлар Танлов Комиссияси котиби билан боғланиши мумкин.

Маълумот учун: Тел.: 79229-62-75; E-mail: a.qodirov@nv.uz 

Танлов Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида аутсорсинг хизматини такомиллаштириш тўғрисида"ги 189-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокмининг 2020 йил 11 майдаги Ф-33-сонли фармойишлари асосида ўтказилади.

Танлов иштирокчиларининг таклифлари танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади (танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ташқи конверт устига елимланади).

Танлов иштирокчиси ўзининг ушбу танловда иштирок этишини расмий равишда хат орқали маълум қилади. Танловда иштирок этиш бўйича таклифлар (расмий хат ва муҳрланган ёпиқ конвертда) Танлов Комиссияси котибига тақдим этилиши ёки почта орқали вилоят ҳокимлигига юборилиши мумкин.

Танловда иштирок этиш бўйича таклифларни бериш: 2020 йил 16-25 май кунлари соат 10:00дан 17:00гача  Энг охирги қабул қилиш муддати 2020 йил 25 май соат 17-00.

Иштирокчиларнинг таклифларини очиш вилоят ҳокимлиги биносида (Навоий вилоят, Навоий шахри, И.Каримов кўчаси, 77а-уй.) амалга оширилади.

1 кг кирнинг энг юқори нархи - 2 717 сўм.

1 та шахс чўмилишининг энг юқори нархи - 2 210 сўм.

 

 

Кўрилганлар сони: 2820