Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 30 июнь куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан ташкил этилган "Таълим муассасаларида ўқитиш сифатини ошириш, битирувчиларни ишга жойлаштиришга оид вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назоратини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусидаги Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сенаторлар таъкидлаганларидек, респуб­ликамизда мустақилликнинг илк йилларида­ноқ Юртбошимиз томонидан кадрлар тай­ёрлашга алоҳида эътибор қаратилган эди. "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" қабул қилиниши, янги "Таълим тўғрисида"ги Ўзбе­кистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимиз таълим тизими­нинг меъёрий-ҳуқуқий базасини тубдан янгилади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш борасида мамлакатимиз Пре­зиденти томонидан илгари сурилган тарақ­қиётнинг "ўзбек модели" тамойиллари­га қатъ­ий амал қилиниб, ислоҳотлар мамла­катимиз тараққиёти билан узвий боғлиқ ҳолда босқич­ма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.

Таълим соҳасида мамлакатимизда 9+3 схемаси бўйича янги 12 йиллик умумий маж­бурий бепул таълим тизими жорий этилган. Унинг бугунги ижобий натижалари, молия­вий-иқтисодий инқироз дунё мамлакатлари иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиб турган бир пайтда, республикамизда бу соҳа жадал суръатлар билан ривожланиб бора­ётгани мутахассис ва олимларда жиддий қизиқиш уйғотмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда 1411 та касб-ҳунар коллежи, 144 та академик лицей, 9698 та умумтаълим мактаблари ва 491 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек 157 қишлоқ туманида 191 та бола­лар мусиқа ва санъат мактаблари фаолият юритмоқда.

2015 йилда 384 таълим муассасасининг мод­дий-техника базасини янада ривожлан­тириш ва мустаҳкамлаш бўйича 423 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди. Намунавий лойи­ҳалар асосида 29 та янги умумтаълим мактаби барпо этилди, 219 та мактаб реконс­трукция қилиниб, 136 таси капитал таъмирланди.

Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури доирасида 2010-2016 йилларда 2255 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, 2015 йилда мамлакатимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун зарур шароитлар яратилган бўлиб, коллежларнинг 480 минг­дан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланди.

Давра суҳбати қатнашчилари томонидан таълим сифатини оширишда юқори мала­кали мутахассисларни тайёрлашнинг янги усулларини жорий этиш асосида иннова­цион ғоялар ва замонавий ахборот маҳсулот­ларини ишлаб чиқиш, таълим сифати ва уз­лук­сизлигини таъминлаш, педагогик кадр­ларни касбий малакасини доимий равишда ошириб бориш, янги технологиялардан фой­да­ланиш асосида ўқув жараёнини такомил­лаштириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур вазифанинг ижросини самарали таъминлаш эса халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, давлат идоралари, нодавлат но­тижорат ташкилотлар, йирик ишлаб чиқа­риш корхоналари, кичик бизнес ва тадбир­корлик субъектлари ҳамда таълим муассаса­ларининг ўзаро ҳамкорлигига бевосита боғлиқдир.

Таълим муассасаларида ўқитиш сифатини ошириш, битирувчиларни ишга жойлаш­ти­риш­га оид вазифалар ижроси юзасидан депу­татлик назоратини таъминлашда замон тала­би асосида долзарб масалаларни ҳал этиш мақсадида давра суҳбати иштирок­чилари томонидан бир қатор тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида Самарқанд вилоят ҳокимлигида Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини ку­чайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томо­нидан ташкил этилган "Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ташкил этиш масала­лари" мавзусидаги минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда сенаторлар томонидан ўтган давр мобайнида мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаш­тириш соҳасида амалга оширилган ислоҳот­лар ҳокимияти  бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳоки­миятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва ман­фаатлар мувозанатининг самарали тизими­ни шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва маҳаллий ҳокимият ва­кил­лик органларининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайти­риш бўйича чора-тадбирлар босқичма-босқич муваффақиятли амалга оширилиб келинаётганлиги қайд этилди.

Энг муҳими, уларнинг самаралари кунда­лик ҳаётимизда сезилиб турибди. Халқ депу­тат­лари маҳаллий Кенгашлари фаолияти­нинг сифат жиҳатдан ижобий томонга ўзгариб бораётгани, жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ва ҳал этиш­да маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари­нинг роли кучаяётгани ҳам бунинг далилидир.

Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари­нинг қонуний ваколатлари кенгайиб, улар­нинг жойлардаги долзарб масалаларни ҳал этишдаги роли кучаяётгани ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Семинарда маҳаллий ҳокимият вакиллик ор­­ганлари фаолиятини ташкил этишнинг ҳу­қу­қий асослари, жумладан кейинги пайт­ларда қонунчиликка киритилган янги нор­маларни амалга ошириш механизмлари, бу борада таш­килий жиҳатдан йўл қўйилаётган айрим камчиликлар хусусида сўз юритилиб, улар­ни бартараф этиш бўйича амалга оши­ри­лиши лозим бўлган аниқ вазифалар ва улар­ни рўёбга чиқариш механизмлари бел­гилаб олинди.

Тадбирларда сенаторлар, Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси Сенатининг ма­ҳал­лий ҳокимият вакиллик органлари фаоли­ятини кучайтиришга кўмаклашувчи комис­сия­сига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар аъзо­ла­ри, халқ депутатлари Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгаш­ларининг доимий комиссиялари раислари,Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат, Халқ таълими вазирликлари ва уларнинг вилоят бошқармалари, таълим муассасалари, шунингдек ҳокимликларнинг ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

А. ЖЎРАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6196