Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими К.Турсунов Нурота туманидаги Деҳибаланд қишлоғида дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш асносида қишлоқдаги кўп асрлик булоқ ва унинг атрофини замонавий кўринишга келтириш юзасидан бажарилаётган ишлар билан танишди.
Нурота шаҳридаги машҳур “Чашма” билан бир хил таркиб ва тарихга эга бўлган Деҳибаланддаги мазкур булоқ ҳам нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳларнинг доимий зиёрат манзилига айланиб улгурган. Бундан ташқари шу ерлик аҳолининг ичимлик ва томорқаларига бўлган эҳтиёжини қондиришда аосий манба бўлиб келаётган ушбу қадимий сув манбаи ва унинг теварак атрофи келгусида ўзига хос масканга айлантирилади.
Айни пайтда мазкур ҳудудда дастлабки, тозалаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

Кўрилганлар сони: 3000