Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий шаҳар ва Қизилтепа туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туман ташкилотлари раҳбарлари, сенаторлар, маҳаллий кенгашлар депутатлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Уларда Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Б. Матмуродов иштирокида 2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан йиллар давомида тўпланиб қолган таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва бошқа соҳаларда аниқланган муаммо ҳамда камчиликларни ҳал этишга қаратилди. Ишчи гуруҳ томонидан Қизилтепа туманида эса 3221 та муаммодан 2890 таси бартараф этилганлиги қайд қилинди. Навоий шаҳрида эса 2645 та муаммо аниқланиб, уларнинг 2026 таси жойида ҳал этилди.
Аҳолини иш билан таъминлаш, шунингдек, тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали оилавий шароитини яхшилаш ҳар бир раҳбарнинг олдида турган долзарб вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, сессияларда мазкур ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2018 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тингланди. Жумладан, Қизилтепа туманида 4 минг 605 та (режага нисбатан 107 фоиз) янги иш ўрни яратилган бўлса, Навоий шаҳрида бу кўрсаткич 6 минг 606 тани (127 фоиз) ташкил этди. Келгуси йилда ҳам қўшимча иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини янги иш ўринлари тўғрисида хабардор қилишда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш борасида сектор раҳбарларига топшириқлар берилди. Хотин-қизлар қўмитаси, маънавият ва маърифат бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар бўлимларига бу борада тарғибот ишларини кучайтириш тавсия этилди.
Қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ҳамда бу орқали тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Ўрганишлар натижасида Қизилтепада 265 та, Навоий шаҳрида 455 та бўш турган бино мавжудлиги аниқланди. Улардан оқилона фойдаланиш, янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида вилоят инвестиция ҳамда иқтисодиёт бошқармалари, тижорат банклари билан биргаликда мулкдорлар томонидан қурилган биноларни ишга туширишга қаратилган инвестисия лойиҳалари ишлаб чиқилишига кўмаклашиш юклатилди.
Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 29 июндаги ҳамда Сенат Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарорлари ижроси юзасидан қилинаётган ишлар ҳам кенг муҳокама қилинди. Ҳамкорликда оилавий тадбирларни миллий ва диний қадриятларимизга мос ҳолда ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликларсиз ўтказиш билан боғлиқ масалаларни халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари муҳокамасига киритиб бориш тавсия этилди.
Бундан ташқари, доимий комиссияларга ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида тегишли юқори ташкилотларга таклиф киритиш, камчиликларни бартараф этишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш юкланди.
Очиқ ва ошкора ўтган сессияларда маҳаллий кенгашлар депутатларини ушбу долзарб паллада янада фаол бўлиши шартлиги алоҳида таъкидланди.
Сессияларда кўрилган масалалар юзасидан тегишли тартибда топшириқлар берилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,
«Дўстлик байроғи» мухбири.

Кўрилганлар сони: 4357