Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳар йили муҳтарам Президентимиз Фармонларига асосан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб келаётган турли соҳа илғорлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлиб, юртдошларимиз меҳнатлари ўз рағбатини топиб келмоқда.

Жумладан, шу йил ҳам вилоя­ти­миз­дан бир гуруҳ соҳа ва­кил­­лари Ўзбекистон Рес­пуб­ли­каси давлат мустақиллиги­нинг қут­луғ йи­гирма беш йил­ли­ги ҳам­да касб бай­рам­лари муносабати билан турли ун­вону ор­ден-медаллар билан тақ­дир­лан­гани қалб­ларга олам-олам фахру иф­тихор бағишлайди, албатта.

Ўзбекистон Республикаси Конс­­титуцияси қабул қилинган кун­нинг йи­гирма тўрт йиллиги бай­рами ара­­­фасида вилоят ҳо­кими Э. Тур­ди­мов раисли­ги­да бў­либ ўт­ган рас­­мий ма­росимда ўзларининг кўп йил­лик самара­ли ва ҳалол меҳ­натлари би­лан мам­лакатимизда амалга оши­­­ри­лаётган кенг кўлам­ли исло­ҳот­­лар­­да фаол иштирок этиб ке­ла­ёт­­ган, элу юртда обрў-эътибор топ­ган азиз ҳамюртла­ри­мизга ушбу давлат му­кофотлари топ­­ширилди.

— Инсон соғлиги — энг олий неъ­мат ҳисобланади. Буни чуқур ҳис этиб, кўп йиллардан буён ўзим тан­лаган тиббиёт соҳасида ишлаёт­га­нимдан, шу соҳада қадр топганим­дан ҳамиша фахрланаман. Айниқса, менинг камтарона меҳнатим улкан рағбатга лойиқ топилгани зиммам­га янада масъулият юклаш билан бир­га, келажаги буюк юртнинг ис­тиқ­боли ва тараққиёти йўлида яна­да фидокорона хизмат қилишга чорлайди, албатта, — дейди Қизил­тепа туманидаги "Ўртақўрғон" қиш­лоқ врачлик пункти мудираси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени нишондори Гу­­ландом Жумаева.

Ҳаяжонли дақиқалар шукуҳи ва мазкур тантанадаги ютуқлар эъти­рофи мукофотланганлар қалбига қу­вонч улашган бўлса, бу лаҳзалар барча иштирокчиларга чексиз орзу-ҳавас бахш этди. Бу истаклар сўзга чиққан вилоятдошларимиз фикр­лари­да ҳам ўз тасдиғини топди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Рес­публикаси Бош вазири ўрин­бо­сари F.И.Ибрагимов иштирок этди.

Абдумажид ЖЎРАЕВ.

Кўрилганлар сони: 0