Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкил этиш тизими яратилди. Аҳолининг эҳтиёжманд қатлам­ларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Шундай бўлишига қарамасдан, жисмоний имкониятлари чекланган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги муаммолар ҳамон ечимини кутмоқда. Айниқса, ногиронликни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар кутилган натижани бермаяпти.

Жумладан, жорий йил 1 январь ҳолатига 650 284 нафар шахс ногирон деб топилган, уларнинг 84 908 нафарини 16 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Уларга ҳар йили давлат бюдже­тидан 2,5 триллион сўм миқдорида пенсия ва нафақалар тўланади. Ўрганишлар соғлиқни сақлаш органлари томонидан ҳомила­дор аёлларнинг 60 фоиздан ортиғи скрининг текши­ришлари билан қамраб олинмаганлигини кўрсатди. Касаллик­лар ўз вақтида аниқланмаганлиги оқибатида 3 568 нафар бола туғма нуқсонлар билан туғилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 ав­густда қабул қилинган "Ногиронларни давлат томонидан қўл­лаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тад­бирлари тўғрисида"ги Фармойиши уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада такомиллаштириш, ногиронларнинг ҳаёт сифатини ях­ши­лаш, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томон­лама кўмаклашишга қаратилган муҳим ҳужжат сифатида кутиб олинди. Фармойишга мувофиқ, ногиронларни давлат томони­дан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш бўйича комиссия ташкил этилди.

Фармойишда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувват­лаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш тизимини янада тако­мил­лаштиришга, таълим олиш ва ишга жойлашишда уларга ҳар томонлама кўмаклашишга, коррупциявий кўринишлар ва бош­қа ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга, пировард нати­жада ногиронлар тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур ша­роитларни яратишга хизмат қилади.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6999