Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров тегишли масъуллар билан ҳамкорликда қурилиш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи “Дархон” бозорида бўлиб, бозор фаолиятини йўлга қўйиш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шаҳар ҳокими мазкур бозор фаолиятини бошлашдан олдин ушбу ҳудудда дезинфекция ишларини жадаллик билан амалга ошириш, ҳудудда сотувчи ва харидорларнинг карантин қоидаларига қатъий амал қилиш чораларини кўриш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Хусусан, харид жараёнида фуқаролар ўртасида оралиқ масофага жиддий эътибор қаратиш, карантин талабларига асосан фуқароларни бозор ҳудудига киришини ташкил этиш масалаларига ўта масъулият билан ёндашиш лозимлигини уқтирди.
Таъкидлаш жоизки, “Дархон” бозори карантин талаблари даражасига келтирилиб, шаҳар ишчи гуруҳининг ижобий хулосасидан сўнг ўз фаолиятини бошлайди.

Кўрилганлар сони: 2848