Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Click Telegram’да чат орқали суҳбатлашаётганлар шу чат орқали бир-бирига пул ўтказишига имкон берадиган хизматни ишга туширди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

«Дунёда илк маротаба бевосита чатнинг ўзида суҳбатдошларнинг карталари ўртасида ўтказмаларни амалга ошириш имкониятини берадиган «ўрнатилган» бот (inline bot) ишга туширилганини мамнуният билан хабар қиламиз!», — дейилади хабарномада.

Тушунтирилишича, бунинг учун икки киши ўртасидаги чатнинг ўзида @clickuz терилиши ва оралиқдан кейин суммаси кўрсатилиши кифоя. Бундан сўнг бот суҳбатдошга ушбу суммани ўтказиш ёки унга ўтказмага сўров юборишни таклиф қилади. Операцияни тугатиш учун бир-иккита қадам колади, холос.

Ўтказманинг минимал суммаси — 5 минг сўм. Агар суҳбатдошларнинг бири @clickuz ботида рўйхатдан ўтмаган бўлса, бот операцияни тугатиш учун ушбу амални бажаришни таклиф қилади.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6173