Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши йўлга қўйилгани ушбу масканга республикамизнинг турли вилоятларидан шифо истаб келувчилар сонини орттирмоқда. Хусусан, бу ерда юрак-қон томир касалликлари бўйича ҳам амалиётлар муваффақиятли ўтказиб келинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидан келган 3 нафар жажжи болажонлар ҳам туғма юрак нуқсони билан туғилишган. Бугун улар ушбу марказда қўли енгил шифокорлар саъй-ҳаракатлари билан буткул оёққа туришди. Россиялик болалар кардиожарроҳлари ва навоийлик жарроҳларнинг самарали ҳамкорлиги болажонларнинг соғлом яшашига умид берди.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ҳамда шаҳар ҳокими Муродхон Эгамқуловлар марказда бўлиб, болажонлар ва уларнинг яқинлари билан учрашди. Болалар билан самимий суҳбат қилиб, орзу-ниятлари билан қизиқишди.
Ташриф доирасида болажонларга шифо тилаб, совға-саломлар улашилди.

Кўрилганлар сони: 1506