Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан улуғ бобокалонимизнинг бой маънавий меросини янада ўрганиш ва ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш мақсадида “МЕН НАВОИЙ ИЖОДИНИ ЎРГАНАМАН” мавзусида видеолар ЧЕЛЛЕНЖи эълон қилинган эди.
Жорий йилнинг 20 январидан 5 февралига қадар давом этган челленжда нафақат Навоий шаҳридан, балки вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.
Бугун Навоий шаҳрида челленжда фаол иштирок этган қатнашувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Алишер Навоий асарини ёддан маҳорат билан ифодали айта олган, ўз чиқишида Навоий қаҳрамонлари тимсолини гавдалантириб, А. Навоий даврининг руҳияти ҳамда декорацияларини ярата олган бир гуруҳ иштирокчилар Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ташаккурнома” ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Кўрилганлар сони: 2788