Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳри марказида қад ростлаган улуғ мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳайкали пойига давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари юксак эҳтиром рамзи сифатида гулчамбарлар қўйишди.
Шуниси алоҳида эътиборга лойиқки, ушбу муҳим тадбирда Термиз шаҳрида олий таълим олаётган афғонистонлик талабалар ҳам фаол иштирок этишди.
Ўзининг бой адабий мероси билан дунё маънавияти ва маданиятига улкан ҳисса қўшган, улуғ аллома Алишер Навоий ҳайкалининг пойи гулу-гулчамбарларга тўлди.
Буюк бобокалонимизни адабий меросини чуқур ўрганиш ва унга амал қилиш барчамизнинг муқаддас вазифамиздир. Вилоят бўйлаб Навоийхонлик тадбирлари юксак савияда давом этмоқда.
Кўрилганлар сони: 2896