Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицей узоқ йиллардан буён Хоразм Маъмун академияси билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Академияда ўтказилган "Буюк Ипак йўлидаги қадимий маданий марказлар: Хоразм ва Навоий" мавзусидаги илмий-амалий конференцияда мазкур академия қошидаги Ёш олимлар кенгаши ва "Кичик академия" аъзолари, Урганч давлат университети қошидаги 4-сон академик лицейи ўқувчилари билан биргаликда НДПИ ҳузуридаги академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирни Хоразм Маъмун академияси раиси Ш. Қодиров кириш сўзи билан очиб, ушбу илмий масканнинг тарихи ҳақида тўхталиб ўтди. "Дар ул ҳикма ва маърифа" номи билан ташкил этилган мазкур йирик ил­мий масканда ўз даврининг долзарб муаммолари устида олиб борилган илмий изланишлар эътироф этилди. Шунингдек, Ёш олимлар кенгаши ва "Кичик академия" раиси М. Абдуллаев Буюк Ипак йўли тизи­мида Хоразм ҳудудининг аҳамияти хусуси­да ўз мулоҳазаларини баён этди.

НДПИ ҳузуридаги академик лицей ўқи­тувчиси Л. Мирзаев йиғилганларга Навоий ви­лоятининг қадимий тарихи ва замонавий ривожи хусусида маълумот берди. Ушбу за­миннинг қадимда ва ҳозирдаги инфрату­зил­маси, бугунги кунда вилоятда олиб бо­ри­ла­ётган кенг кўламли ишлар ҳақидаги фикр­лар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 Конференция доирасида ишти­рокчилар Хива шаҳридаги "Очиқ осмон остидаги му­зей" номини олган "Ичан қалъа" тарихий мажмуасини ҳам зиёрат қилишди.

Жавоҳир НАВРЎЗОВ,

лицей ўқувчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 8050