Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Ibbotson Sophie Elizabeth ҳамда “Irish Times”, “Sunday Times” “Wanderlust” каби машҳур журналларнинг мухбирлари Навоий вилоятининг туризм салоҳиятини ёритиш ва дунёга намойиш этиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрди.

Делегация Навоий вилояти  Нурота туманининг “Чашма” меъморий мажмуаси, Қизилқум кенгликлари ҳамда Конимех туманидаги экотуризми билан танишди.

Шунингдек, Нурота туманидаги “Сентоб” қишлоғининг мўжизакор ва қадимий табиати хорижий журналистларни ўзига жалб эта олди. Нурота коризларини кўриб ҳайратларини яшира олмади.

Саёҳат 500 йиллик тарихга эга Кармана туманидаги нодир меъморий ёдгорлик “Қосим Шайх” мажмуасида ҳам давом этди.

Навбаҳор туманидаги очиқ осмон остидаги музей — Сармишсой дараси ҳам ўзининг қояга ўйиб ишланган қадимий тасвирлари билан оммавий ахборот воситалари ходимларини диққатини тортди.

 

 

Кўрилганлар сони: 3500