Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон чемпионатининг 22-тур учрашувини Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси сафарда “Бухоро” клубига қарши ўтказди. Ўйин олдидан ҳар иккала жамоа учун ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Бу баҳсдаги мағлубият “Бухоро” учун олий лигани тарк этиш хавфини кескин ошириши, “Қизилқум”ни эса хавфли ҳудудга жуда яқинлаштириб қўйиши ишқибозларга ҳам, жамоалар мураббий ва футболчиларига ҳам яхши маълум эди. Шунинг учун ҳам баҳс кескин спорт курашларига бой бўлди. Учрашув тақдирини 17-дақиқада навоийлик Шерали Жўраев томонидан мезбонлар дарвозасига киритилган ягона тўп ҳал қилди. “Қизилқум” муҳим 3 очкони қўлга киритган ҳолда 26 очко билан турнир жадвалида 9-ўриндан 7-ўринга кўтарилди. 
Лекин бу навоийликларга хотиржамлик учун асос бўлолмайди. Негаки ҳамшаҳарларимизни таъқиб этиб келаётган клубларнинг сўнгги турлардаги имкониятлари “Қизилқум”никидан яхши бўлса яхши, аммо ёмон эмас.
Ҳамшаҳарларимиз чемпионатдаги икки ҳафталик танаффусдан сўнг нав­батдаги икки ўйинни 17 октябрда Наманганда “Навбаҳор”га, 25 октябрда эса Қаршида “Насаф”га қарши ўтказади. Сўнгги 24- ва 26-тур ўйинларида эса 2 ноябрь куни Навоийда Бекободнинг “Металлург” ва 7 ноябрда Зоминда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаларига қарши майдонга тушади.

Олим ХЎЖАЕВ

Кўрилганлар сони: 7351