Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Истиқлол боис қадр-қимматига эга бўлиб, манглайига ҳурлик шамоли теккан халқимиз бугун мана шундай мезонлар билан яшамоқда. Инсон қачон ўзини бахтли ҳисоблайди? Қачонки, юрт тинч, тан саломат ва киши ўзи севган касбда меҳнат қилса. Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолига муносиб иш ўринлари яратиш орқали уларнинг турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмода. Зеро, бу масала давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир.

Юртимизда кейинги йилларда мавжуд корхоналарни модерни­за­ция қилиш ва ишлаб чиқариш кўламини ошириш, янги объ­ект­лар барпо этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ри­вожлантириш эвазига минглаб иш ўринлари яратилмоқда. Дои­мий бандлиги таъминланаёт­ган­ларнинг аксарияти касб-ҳунар кол­­лежлари битирувчилари экан­­лиги қувонарлидир. Прези­ден­тимиз мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ри­вожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқти­со­­дий дастурнинг энг муҳим ус­тувор йў­налишларига бағиш­лан­ган Ва­зирлар Маҳкамасининг маж­лисида"Аҳоли бандлигини таъ­минлаш, аввало, касб-ҳунар кол­лежлари ва олий ўқув юрт­лари би­тирувчиларини ишга жой­­лаш­тириш бўйича зарур шароитлар яратиш ижтимоий сиё­сатимиз­нинг энг муҳим ус­тувор йўнали­ши бўлиб қолади. Ишлаб чиқа­риш­ни модерниза­ция қилиш ва янгилаш, транс­порт ва муҳан­дис­­лик-коммуникация инфра­ту­зилмасини ривожлантириш, ки­чик бизнес ва хусусий тадбир­кор­­­ликни тараққий эттиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш натижасида 2014 йилда мамлакатимизда 1 миллионга яқин иш ўрни таш­кил этилди. Уларнинг 60 фоизи қишлоқ жойларда яратилган­ли­ги айниқса, эътиборлидир", дея таъкидлаган эди.

Ўтган йили аҳоли бандлигини таъ­­минлаш борасидаги ишлар ви­лоятимизда ҳам изчиллик би­лан амалга оширилди.

— Режага мувофиқ вилояти­миз­да 41 минг 39 та янги иш ўрни яратиш белгиланган эди, — дейди вилоят Меҳ­нат ва аҳолини ижтимоий му­­ҳофаза қи­лиш бош бошқар­ма­си бошлиғи Ҳамид Жумаев. — Йил якунига келиб, 41 минг 360 та иш ўрни яра­тилди. Дои­мий бандлиги таъ­минланган­лар­нинг 11 минг нафарга яқини кол­леж битирув­чиларидир. Аҳо­ли­нинг бандли­ги­ни таъминлаш мақ­­­­садида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 42 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат яр­маркалари ўтказилди. Мазкур яр­маркаларда НКМК, "Qizilqum­sement" АЖ, "Навоий ИЭС" ОАЖ, "Навоий" ЭИИЗ каби йи­рик кор­хоналар қаторида туман ва ша­ҳарларда фаолият кўр­са­таётган ташкилотлар ҳам муно­сиб иш­тирок этдилар. Ушбу яр­мар­каларда хотин-қизлар ва кол­леж битирувчиларининг банд­лигини таъминлашга ало­ҳида эътибор қаратилди. Нати­жада 1225 нафар ёш меҳнат ярмар­ка­лари орқали ўз мута­хас­сислик­лари бўйича ишга жойлашиш им­кониятига эга бўл­дилар.

Айни кунда "Навоий" эркин ин­дустириал-иқтисодий зона­сида меҳнат қилаётган Асрор Юну­сов ҳам бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси орқали ўз ишини топганлардан.

— 2014 йил июль ойида Навоий педагогика ва хизмат кўр­сатиш касб-ҳунар коллежида ўт­казилган меҳнат ярмаркасида иштирок этиб, "Навоий" ЭИИЗ­га иш­га кириш учун йўлланма ол­­гандим, — дейди у. — Ҳозир­да мана шундай корхонада меҳнат қи­лаётганимдан хур­санд­ман. Тўғ­риси, менга тенг­дош­ларим­нинг ҳаваси келади. Биз ҳам мана шундай корхона­ларда иш­ласак, дея ният қилув­чилар ҳам бор. Ойлик маош­ла­римиз етар­ли. Ишлашимиз учун барча ша­роит­лар яратилган. Юртимиз ривожига оз бўлса-да, ҳисса қў­шаётганимдан мам­нун­ман.

Аҳоли бандлигини таъмин­лаш, айниқса, хотин-қизларга уй шароитида иш ўринлари ташкил этиш, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни ривожланти­риш­да тижорат банкларининг ҳам муносиб улуши бўлди.

Хусусан, ўтган йили вилоят ти­жорат банклари томонидан тад­биркорлик субъектларига 384,8 миллиард сўмлик кредит маб­лағ­лари ажратилди. Натижада, вилоят бўйича 12470 та янги иш ўрни очилди. Айниқса, хотин-қиз­лар тадбиркорлигини қўл­лаб-қувватлаш учун 35 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажра­тилди. Тижорат банк­ларининг кре­­дитлари эвазига ўз фао­лия­тини ривожлантирган "Томди Файз Барака" ҳамда "Қизилқум Импекс" МЧЖларининг фаолия­ти эвазига 50 га яқин иш ўрин­лари яратилди.

Жорий йилда ҳам аҳоли банд­­лигини таъминлаш бора­сидаги бундай эзгу ишлар да­вом эт­­ти­рилади.

Илҳом САТТОРОВ.

Кўрилганлар сони: 6602