Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқнинг ишончини елкасига олиб, депутатлик номига муносиб бўлишга интилаётган юртдошларимиз бугунги кунда кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда. Натижада эса аҳоли орасида ободлик ва саховатга йўғрилган саъй-ҳаракатларнинг сони кўпайганини, ечимини кутаётган муаммолар бартараф этилаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Навбаҳор туман Кенгашининг бир гуруҳ депу­татлари ҳам эзгу мақсадлар йўлида элнинг ҳизматига бел боҚлашган. Хусусан, "Арабхона" сайлов округидан сайланган Умматқул Саломов­нинг фаолиятида ҳудудни ободонлаштириш ва ижтимоий масала муҳим аҳамият касб этган. Унинг фаол ҳаракати билан "Арабхона" маҳалла фуқа­ролар йиғинида жойлашган қабристонга боради­ган 830 метрли йўл тўлиқ таъмирланди. Шунингдек, "Кўҳрон" маҳал­ласида янги қурилган 30 дан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида транс­форматорлар ўрнатилди.

Жонкуяр депутатларимиздан яна бири Умида Суярова эса ўз ишида асосан ёшлар, айниқса қизларнинг тарбиясига алоҳида эътибор қа­ратган. Қизларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, касбини тўғри танлаши, эрта турмуш­нинг салбий оқибатлари, одам савдоси каби мав­зуларда мунтазам давра суҳ­батлари уюштирил­моқда. Маҳалла оқсоқолла­ри, кайвони ва отин­ойи­лари билан ҳамкорлик­да тўй-маъ­ракаларни ихчамлаштириш, бу борада исроф­гарчиликка йўл қўймаслик масаласида ҳам тарғибот ишлари кучайтирилган. Бундан ташқа­ри, "Кексаларни эъзозлаш йили" муноса­бати билан "Fужбоғтепа" маҳалласида яшовчи нуро­нийларни Нурота шаҳрига зиёрати ташкил этилди.

Навбаҳор туман Кенгаши депутати Фурқат Жамилов ҳам ўз фаолиятида ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида хайр­ли иш­лар­га бош бўлди. Хусусан, 10 нафардан ортиқ ёш тумандаги "Жалолиддин" фермер хўжалигига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, ҳудуддаги ич­ки йўлларнинг таъмирланишида ҳам депутатнинг саъй-ҳаракати муҳим аҳамият касб этган.

Маҳаллий Кенгаш депутатларидан яна бири Норқобил Қобилов томонидан "Ялтиработ" маҳал­ласидаги "Fойиб ота" қабристонининг ободон­лаштирилиши хайрли ишлардан бири бўлди. Бу тадбирларда фаол иштирок этган фуқароларга ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳисобидан совға-саломлар берилишига кўмаклашилди.

Сурайё МАНСУРОВА,

Ўзбекистон "Адолат"СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.
Кўрилганлар сони: 6116