Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон ёшлари — дунёнинг энг бахтли фуқаролари. Бугун бу фикрни ҳеч иккиланмай, баралла айтиш мумкин.

Дарҳақиқат, юртимизда келажак ворисларининг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда ўз ўр­ни­­ни топиши ва бахтли турмуш кечириши учун бар­ча имкониятлар яратилган. Уларни моддий-маънавий қўл­­лаб-қувватлаш, истеъдодини ривожлантириш мақ­­­­­садида қатор чора-тадбирлар амалга оширил­моқ­­да. Ўн икки йиллик мажбурий таълимнинг жорий эти­лиши ҳам шулар жумласидандир.

Бизнинг Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежини 2014-2015 ўқув йилида "Ер усти транспорт тизими", "Кон­­чилик электромеханикаси", "Асбобсозлик", "Электро­энергетика", "Пайвандлаш, ишлаб чиқариш ма­шиналари ва технологиялари", "Муҳандислик ком­­­му­никациялари қурилиши ва монтажи комму­ни­­кацияси", "Технологик машиналар ва жиҳозлар" ҳам­­да "Кончилик иши" каби саккиз йўналиш бўйича жами 356 нафар йигит-қиз тугалламоқда. Уларни иш билан таъминлаш мақсадида, НКМК корхоналари би­­­лан уч томонлама шартномалар имзоланди. Айни пайт­­да ўқувчиларимиз Шимолий ҳамда Марказий кон бошқармаларида амалиёт ўташмоқда. Ўқувчиларнинг амалиёт ўташида кенг имкониятлар яратилган, улар ўзлари келгусида ишлайдиган корхона жамоасига, у ердаги ишлаб чиқариш шароитига мослашади, за­монавий техника ва технологиялар билан танишади. Устоз-шогирд анъанасига кўра, ўзларига бирикти­рил­­ган тажрибали мутахассислардан касб сир-ас­рор­ларини ўрганади.

Яқинда коллеж битирувчилари, ота-оналар, иш бе­рувчи корхона раҳбарлари, жумладан, Марказий кон бошқармаси ходимлар бўлими бошлиғи В. Коренев, Марказий кон бошқармаси Ўқув маркази директори У. Норов, Зарафшон қурилиш бошқармаси кадрлар бў­­­лими нозири Х. Саидова иштирокида учрашув ташкил этилди. Тадбирда ўқувчилар ва уларнинг ота-она­­ларига корхоналарда яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида керакли маълумотлар бе­рилди.

Шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган та­­лабалар учун банк мутахассислари билан учрашув ташкил этилиб, имтиёзли кредит турлари, кредит ҳуж­­жатларини тайёрлаш тартиблари тўғрисидаги маъ­лумотлар тақдим этилди.

Бугунги битирувчи — эртанги мутахассис. Унинг етук кадр бўлиши учун таълим муассасалари масъул бўл­са, бандлигини таъминлашда ижтимоий ҳамкор­лик муҳим аҳамият касб этади. Коллежимиз маъму­рияти саноат корхоналари ва тижорат банклари би­лан ана шундай ҳамкорлик асосида ҳар бир бити­рув­чини эгаллаган мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашга эътибор қаратмоқда.

Эркин ДАВЛАТОВ,

Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 6752