Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳам коронавирус инфекциясидан ҳоли ҳудудга айланди. Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилади.

Соғайган бемор аёл 45 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. Коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Эндиликда Навоий вилояти ҳам барча беморлар бутунлай соғайиб, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари қатори коронавирусдан ҳоли учинчи ҳудудга айланди. Ушбу муваффақиятда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор.

Кўрилганлар сони: 3075