Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округининг “Каттақўрғон” округ полигонида “Ёш ҳарбий ватанпарварлар” шиори остида уюшмаган ёшлар учун ташкил этилган ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагерига Навоий вилоятидан 200 нафар ёшлар ҳарбий хизматни ўташ учун жўнаб кетдилар.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ҳамкорлигида Республика бўйича илк маротаба ташкил этилган ушбу ташаббусда Навоий вилояти намуна бўлиб берди ва ушбу лагер ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳамда уларнинг жамиятда муносиб ўринларини эгаллашларига бўлган интилишлари ортишига сабаб бўлганлиги учун ёшлар рўйхати икки бараварга оширилди ва улар ўз хоҳишлари жўнаб кетдилар.

 Мазкур ҳарбий-ватанпарварлик спорт лагерига Навоий вилоятидаги барча туман (шаҳар)ларидан ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилди, шунингдек, уларнинг ҳарбий хизматлари 11-17 март кунларига қадар давом этиши белгиланган.

Кўрилганлар сони: 2804