Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқимиз азалдан аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга, уларни авайлаб-асрашга алоҳида эътибор қаратиб келган. Истиқлол йилларида бу эзгу анъана янада бойиди, янгича мазмун ва моҳият касб этмоқда. Ўзбекистонда жаҳон ҳамжамияти томонидан бошқа давлатлар учун намуна сифатида эътироф этилган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш миллий модели яратилганлиги бунинг яққол тасдиғидир. Бугун мамлакатимизда давлат ва жамиятни ривожлантириш, юртимиз обрў-эътиборини янада юксалтириш, халқимиз турмуш даражасини ошириш борасида том маънодаги мисли кўрилмаган янгиланиш ва ривожланиш жараёнларида хотин-қизларнинг муносиб ҳиссаси бор.

Жорий йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", деб эълон қилиниши мамлакатимизда ин­сон ҳуқуқ ва эркинликларини таъмин­лаш, ҳаётимизда халқ билан мулоқот қи­­­­лиш, адолат ва ҳақиқат тамойил­лари­ни қарор топтиришда янги босқични бош­­лаб берди. Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Рес­­публикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғ­ри­сида"ги Фармони ижтимоий соҳани ри­вожлантириш, хотин-қизларнинг иж­тимоий-сиёсий ҳаётдаги мақомини оши­риш, соғлиқни сақлаш соҳасини ис­лоҳ қилиш, мактабгача таълим муас­са­салари қулайлигини таъминлаш, таъ­­лим сифатини яхшилашда муҳим дас­­туриламал бўлмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари­даги каби вилоятимизда ҳам хотин-қиз­­­ларнинг ўз имкониятларини тўлиқ на­моён этиши учун барча шарт-ша­роит­­лар яратилган. Шу боис ташкилот­чи­лик, тадбиркорлик, ишбилармонлик қобилиятига эга хотин-қизлар турли со­ҳаларда меҳнат қилмоқда. Уй бекалари­ни меҳнатга, фаол турмуш тарзига жалб этишда касаначилик, оилавий тад­бир­корлик муҳим роль ўйнамоқда. Тадбир­кор хотин-қизлар сафини янада кен­гай­тириш мақсадида уларнинг билим ва ма­лакасини оширишга алоҳида эъти­бор қаратилаётир. Бу борада Нурота тумани хотин-қизлар қўмитаси ва "Тад­биркор аёллар" уюшмаси томони­дан аёл­ларни касбга ўқитиш ва қайта тай­ёр­лаш курсларини ташкил этиш бў­йича қўшма режа ва курсларни ташкил этиш жадвали лойиҳаси тайёрланди.

Аёллар тадбиркорлигини молиявий қўл­лаб-қувватлаш мақсадида 2017 йил­нинг шу давригача 145 миллиард 900 миллион сўм миқдорида кредит бе­рил­ди. Жумладан, тижорат банклари то­монидан 275 нафар битирувчи қизга қа­рийб 1,3 миллиард, тикувчиликни ри­вож­лантириш учун 24,0 миллион, пар­ран­да­чиликка 320,0 миллион сўм миқ­дорида кредитлар ажратилди. Бундан ташқари, меҳнат бўлимларига иш сўраб муро­жаат қилган 668 нафар хотин-қиз иш­га жой­лаштирилди.

Вилоятнинг 10 та туман ва шаҳар­лари­да норасмий бандликнинг олдини олиш бўйича тарғибот гуруҳи ташкил қилин­ди. Январь-апрель ойларида 3,2 минг­дан ортиқ хонадонга кириб, хотин-қиз­лар ўртасида норасмий бандликнинг олдини олиш, унинг салбий оқибат­лари бўйича тарғибот ва тушунтириш иш­лари олиб борилди. Тарғибот тад­бирлари давомида 200 дона буклет ва брошюра тарқатилди. Узоқ муддат хорижий давлатларда бўлиб, яшаш манзилларига қайтган 1079 нафар, де­портация бўлган 3 нафар, "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" билан келган 15 на­фар хотин-қизга ижтимоий ёрдам ва тиббий кўрикдан ўтказилиши назоратга олинди. Кармана туманидан одам сав­досидан жабрланган бир нафар фуқаро реабилитация марказига юбо­рилди. Шунингдек, уларнинг ҳар бири билан якка тартибда ва оила аъзолари иш­ти­ро­кида суҳбатлар ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида вилоят миқёсида 7 марта "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилди. Бунга узоқ муддат чет дав­латлардан қайтган 14 нафар хотин-қиз ҳам жалб этилди ва уларнинг 2 нафари ишли бўлди. Вилоят, туман ва шаҳар хо­тин-қизлар қўмиталари ҳузурида таш­кил этилган 11 та "Аёллар ва оила­ларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мар­казлари" ёрдамида 238 нафарига пси­хологик, тиббий, ҳуқуқий, ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, вилоятдаги умумтаълим мактаблари ва коллеж-лицей ўқувчи қизлари ўртасида эрта туғуруқ ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 17844 нафар қиз тиб­бий кўрикдан ўтказилди.

Вилоятимизнинг экологик нохуш минтақалари аҳолисига "Саломатлик поезди" хайрия акцияси давомида 160 тур­даги дори-дармон, кийим-кечак, оёқ ки­йим, тиббий жиҳоз ва анжомлар, са­нитар-гигиеник воситалари, уй-рўз­ғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулот­лари, тар­­қатма материаллар, ортопедик во­ситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари манзилли етказиб берилди. Ҳудудлардаги 431 нафар фуқаро тиб­бий кўрикдан ўтказилди.

303 та фуқаролар йиғинларида ота-она­ларнинг педагогик маданиятини оши­риш, фарзанд тарбияси бораси­даги бурч ва масъулиятини ошириш мақсадида ташкил этилган "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузил­ма­сига "Маҳалла зиёси" ўқув маркази то­монидан ишлаб чиқилган услубий қўл­ланмалар етказиб берилди. Улар то­монидан шу йилнинг 1-чораги даво­мида 1812 маротаба ўқув машғулоти ўт­казилди. Семинарларга 17856 нафар ота-она иштирок этиши таъмин­ланди.

Хотин-қизларни спорт билан шуғул­ланишга жалб этиш уларнинг саломат­лигини мустаҳкамлашнинг муҳим оми­ли­дир. Қизлар ва аёллар учун спортнинг 10 дан ортиқ тури бўйича мусобақалар таш­кил этилиб, уларни асосан қишлоқ жойларида ўтказишга эътибор қаратил­ган. Шунингдек, ҳар йили аёллар ўрта­сида ҳудудий спорт фестиваллари ўт­казилмоқда. Бугун вилоятимизда 45 минг нафардан ортиқ хотин-қиз спорт билан мунтазам шуғулланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси билан асос солинган Халқ қа­булхоналарида одамлар билан фаол ва очиқ мулоқот олиб борилаётгани муам­моларга тик қараб, уларни ҳал қилишда муҳим омил бўлмоқда. Натижада одам­лар ортида суянч тоғи борлигини ҳис қил­моқда. Бу барча масалани қонун доирасида кўриб чиқиш, ҳал қилиш де­ганидир. Шаҳар ва туманларда таш­кил эттилаётган сайёр қабулларда ҳам бу ўз ифодасини топмоқда. 2017 йил 1-чо­ра­гида 9 та туман-шаҳарда сайёр қа­буллар ўтказилиб, 81 нафар фуқаро қабул қи­линди. Бундан ташқари, вилоят теле­ра­дио­компанияси билан ҳамкор­ликда ҳар ҳафтанинг сешанба куни "Халқ билан юзма-юз мулоқот", чор­шан­ба куни "Сайёр камера" ва пай­шан­ба куни "Очиқ мулоқот" кўрсатувлари эфир­га узатилмоқда. Бундай сайёр қа­буллар ва очиқ мулоқотлар фуқаро­лар­нинг қонуний мурожаатларини синчик­лаб кўриб чи­қиб, ҳал этишда одамларга катта имко­ниятлар бермоқда. Пировард натижада халқимиз турмуш даражаси ва сифати изчил ошишига, Ватани­миз­нинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи янада юксали­шига хизмат қилади. Зеро, Президен­тимизнинг "Инсонларнинг дарду таш­вишларини ўйлаб яшаш — одамий­лик­нинг энг олий мезонидир", деган ҳаёт­бахш сўзлари ҳар бир юрт­дошимиз учун энг муҳим вазифа бўли­ши керак.

Насиба СОДИҚОВА,

вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6361