Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.
Айни пайтда тест жараёнларини шаффоф ва адолатли ўтказиш, абитуриентларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Навоий шаҳрида ҳам бу масъулиятли жараёнга тайёргарлик қизғин тус олган. Қайд этиш керакки, вилоятда бу йилги тест синовлари карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ва “Суғдиёна” уйингоҳларида бўлиб ўтади.
Ҳозирда мазкур уйингоҳлар тест синовларини самарали ташкил этиш учун шай ҳолатга келтирилмоқда.
Бу йил Навоий вилоятидан 58506 нафар абитуриентлар тест синовларида иштирок этади.
Мисол тариқасида биргина “Кимёгар” уйингоҳини оладиган бўлсак, тест жараёнлари мавсум давомида ҳар куни икки сменада ташкил этилиб, бир гуруҳда 1260 нафар абитуриент тест топширади.

Кўрилганлар сони: 518