Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шундай дейишга тўла асосимиз бор. Чунки кейинги йилларда ёшларимизнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари салмоғи йилдан-йилга ортиб бораётганлигида ҳам бу ўз аксини топаётир. Бугунги кунда тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўнта спорт тури бўйича 722 нафар ўқувчи 22 та гуруҳда мунтазам шуғулланиб келмоқда. Машғулотлар олиб бораётган 20 нафар ўқитувчи-мураббийнинг 13 нафари олий маълумотли мутахассис бўлиб, 19 нафари махсус сертификатга эга.

Агар жорий йилнинг ўтган дав­рини таҳлил қилиб кўради­ган бўлсак, қилаётган меҳнат­лари­миз натижасини кўрамиз. 26 нафар ўқувчи вилоят миқё­си­даги мусобақаларда 1-ўрин­ни, 12 нафари 2-, 15 нафари 3-ўринни эгаллаган бўлса, бир ўқувчимиз республика миқёси­да­ги мусобақада 3-ўринни эгал­лади. Бир нафар ўқувчимиз эса халқаро турнирда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Бокс бўлими шуғулланув­чиси Беҳзод Қобилов Урганч шаҳ­рида ўтказилган Ўзбекис­тон чемпионатида совринли ўрин­ни эгаллади. Шу бўлимда шуғулланувчи Умирзоқ Ачилов эса 2017 йилнинг 18-21 январь кунлари Россиянинг Оренбург шаҳ­рида бўлиб ўтган халқаро тур­нирда 56 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз тер­ма жамоаси таркибида ишти­рок этиб, Арманистон, Қозоғис­тон ва россиялик рақиб­ларини мағлуб этди ҳамда бронза медалини қўлга кирит­ди. Шу йил Fиждувон шаҳрида бокс бў­йича ўтказилган 2004-2005 йилларда туғилган ўсмир­лар ўр­тасидаги республика миқё­си­­даги БЎСМ очиқ бирин­чи­ли­гида Ш. Ачилов ўз вазн тои­­фа­сида шоҳсупанинг юқори ўр­ни­ни банд этган бўлса, Б. Зо­и­ров, Ж. Кенегесов, Т. Ма­н­су­ров­лар ҳам ўз маҳорат­ла­рини намойиш этиб, соврин­дорлар сафидан жой олишди.

Жорий йил май ойида стол тен­ниси бўйича Бухоро шаҳ­рида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Ш. Мў­ми­нов хотирасига бағишлаб ўт­казилган VIII анъанавий рес­публика мусобақасида С. Маҳ­мудова, А. Халиқова, М. Иб­ри­шев, А. Турсунбаевалар вилоя­тимиз шарафини муносиб ҳи­моя қилиб қайтишди. Бокс бў­лими шуғулланувчиси У. Ачи­лов "Баркамол авлод — 2017" республика финал босқичида му­носиб иштирок этиб, фахр­ли 3-ўринни қўлга киритди ва ви­лоят ҳокими томонидан икки миллион сўм пул мукофоти би­лан тақдирланди. Ундан таш­қари, ўқувчиларимиз мамлакат биринчилиги, халқаро мусоба­қа­ларда иштирок этиш учун мун­тазам машғулот йиғин­лари­га таклиф этилади.

Мамлакатимиз ёшлари учун яра­тилаётган имкониятлардан фойдаланиб, фаолият тури­ни янада кенгайтириш режа­миз бор. Янги ўқув йилидан бад­минтон тўгарагини очмоқ­чи­миз. Президентимиз томони­дан ёшларимизга қаратилаёт­ган эътибор, ишонч, яратилаёт­ган имтиёзлар, албатта, фар­зандларимизни интилувчан­ликка, билим, спорт, санъат чўққиларини эгаллашга даъват этади.

К. КАРАБАЕВ,

БЎСМ директори.

Манбаа: dustlibayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6556