Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел Айленд ҳамда вакилларининг расмий ташрифи Навоий вилоятида ташкил этилди.

Ушбу ташрифнинг асосий мақсади Навоийда мавжуд иккита олий таълим даргоҳлари, яъни Навоий давлат педагогика ва Навоий давлат Кончилик институтлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боришни йўлга қўйиш, минтақадаги маданий, илмий-техникавий, ўқув-таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, турли ўқитиш методикалари орқали инглиз тилини ўқитиш соҳасида кўмаклашиш, таълим, санъат, фан ва касбга тайёрлаш соҳасидаги турли лойиҳаларни йўлга қўйишдан иборат эди.

Расмий ташриф вилоят ҳокими К.Б. Турсунов билан учрашувдан бошланди. Вилоят ҳокими билан Британия Кенгаши директори ўртасидаги илиқ суҳбат жараёнида Британия Кенгаши Ўзбекистондаги 23 йиллик фаолияти давомида бир қатор самарали лойиҳалар устида ишлагани ва уларни турли соҳаларга тадбиқ қилгани, бугунги кунда эса Кенгаш вакиллари ва мутахассислари 3 та янги лойиҳа устида иш олиб бораётгани маълум бўлди. Вилоят ҳокими билан суҳбат давомида икки томон ҳам бир-бирига келажакдаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда таълим, саноат, ҳунармандчилик соҳаларини янада ривожлантириш бўйича илиқ ва самимий тилаклар билдиришди.

Учрашувдан сўнг барча меҳмонлар Навоий давлат Кончилик институтига ташриф буюрди. Учрашувнинг илк қисмида Кенгаш директори Рейчел Айленд институт ректори Қ. Санакулов билан суҳбатлашди

Учрашув давомида талаба ва ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан вакилларга мурожаат қилди. Учрашув барчага илиқ таассурот қолдирди.

 

Кўрилганлар сони: 4291