Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судининг мажлислар залида жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида брифинг ташкил этилди. Брифингда Навоий вилоятининг жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари суд-ҳуқуқ соҳасидаги янги қонун ҳужжатлари, судлар томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида кўрилган ишларнинг умумий таҳлили, шунингдек иш тоифалари таҳлили юзасидан ахборот берилди.

Хусусан, 2020 йил 9 ойи давомида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди ва вилоятнинг туман (шаҳар) судлари томонидан жами 772 (898) нафар шахсга нисбатан 614 (627) та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган шахслар ва ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 126 нафар шахс ёки 15 фоизга, жиноят ишлари эса 13 та ёки 3 фоизга камайган.

Навоий вилоят иқтисодий судлари томонидан эса 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида жами 1 367 та иш кўриб чиқилиб, даъвогарлар, шу жумладан хусусий тадбиркорлик субъектлари фойдасига 241 млрд. 825 млн. сўм зарарлар ундирилган. Низоли тартибда кўрилган ишларнинг 249 таси ёки 18,2 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Шунингдек, Навоий вилоят ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судларида 15225 шахсга нисбатан 11.644 та иш кўриб чиқилган.

Шундан, 2706 та маъмурий ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, жами кўрилган маъмурий ишларнинг (23,2%) ни ташкил қилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судлари томонидан ҳам ўтган даврда одил судловни амалга ошириш борасида муайян ишлар қилинди.

Вилоят ва туманлараро судларида 2020 йилнинг 9 ойида жами 5.616 та фуқаролик ишлари мазмунан кўрилиб ҳал қилинди.

Бу кўрсаткич 2019 йил (5.481 та)га нисбатан 135 тага кўпайганлигини кузатишимиз мумкин.

Брифинг давомида журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 666