Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўтган йили тумандаги "Ис­тиқ­лол" касб-ҳунар коллежида таҳ­сил ола­ётган чоғидаёқ На­мозбой Михчанов тадбиркор бў­лишни ният қилган эди. Бунинг учун, аввало, бо­зорда қайси маҳсулотга эҳтиёж катта эканлигини кузатиш ке­рак, кейин аниқ режа билан иш ту­­тиш лозим. Ана шундай ўй-хаёл­ларни кўнглидан ўтказган йигит бозорда энг харидоргир маҳ­сулотлардан бири — қури­лиш ма­териаллари эканлигига амин бўлди. Кўп ўт­май, коллежни битиргач, ўзи­нинг кичик бизнесини йўлга қўй­ди.

— Халқимизга хос бўлган фа­зи­лат­лардан бири яратувчан­лик ва бунёд­корлик, — дейди ёш тадбиркор биз билан суҳ­бат­да. — Бугун шаҳар, қиш­лоқ­ла­римизнинг қиёфаси тубдан ўз­гариб, замонавий ва кўр­кам қиёфа касб этиб бораётганига барча­миз гувоҳмиз.

Катта иштиёқ би­лан 15 турдаги брус­­чаткалар иш­лаб чиқа­ришга мўл­жал­лан­ган "Козим На­воий" хусусий кор­хонасига асос со­линди. Бу­нинг учун АТИБ "Ипотека-банк" вилоят бў­лимидан 60 мил­лион сўм миқ­до­ри­да кредит олинди.   

— Ҳозирда олинган кредит маб­лағини деярли тўлаб бўл­дик, — дей­ди иш юритувчи Ик­ром Қодиров. — Маҳсулотлари­миз­нинг бозори чақ­қон. Хари­дорлар корхонанинг ўзида, ўз хоҳишига қараб, буюртма бе­­риб, олиб кетишаяпти. Асосий ми­жозла­ри­­миз эса қурилиш фир­малари.

"Козим На­воий" хусусий фирмаси­нинг кўркам кўриниш ва шаклга эга брусчат­калари яқин кунлардан бош­лаб, дў­кон ва бозорлардан ташқари, бир­жа савдоларига ҳам қўйилди.

Айни пайтда кичик корхонада 5 на­фар ишчи доимий иш ўр­нига эга бўлиб, улар учун барча шароитлар яратилган. Муҳими, аҳил жамоанинг меҳнати ҳар жи­ҳатдан муҳофаза­лан­ган бў­либ, ҳар қандай юмушни бажа­ришда ҳеч бир муаммога дуч кел­май­дилар.

Баъзан ота-боболаримизнинг неча асрлар давомида бизга мерос бўлиб келаётган ин­шоот­лари, тарихий оби­да­ла­рига назар ташлаб, уларнинг бу қадар умрбоқийлиги сири ни­ма­да экан, деган фикр кўпчи­ли­ги­миз­нинг хаёлимиздан ўт­ган бўлса, ажаб эмас. Биз эса кичик корхона фао­лия­ти би­лан танишиб, бу жумбоқнинг си­­ри­ни англагандек бўлдик. Зеро, та­бар­рук она заминнинг бағ­ри­дан олинган тупроқ ва азим За­рафшон дарё­си сувларига қо­риштириб тай­ёрланган лой са­хий қуёш нурларида обдан пи­шитилса, албатта, пишиқ ва ҳар қан­дай табиий шароитларга мос тайёр маҳсулотга айлана­ди. Ёш тадбиркор Намозбой Михчановнинг эса фао­лия­ти ҳа­ли бундан ҳам кен­гайиб, ўз мав­қеига эга бўлиб бо­ришига шубҳа йўқ.

Нигора РЎЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 7109