Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Болалик — беғубор фасл. Кўнгли тоза ниятларга тўла болалар бўй чўзиб келаётган ниҳолга ўхшайди. Уларни авайлаш, тўғри парваришлаш келажакда самарасини бериши аниқ. Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, истеъдоди, иқтидорини рўёбга чиқариш йўлида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

Халқаро болаларни ҳимоя қи­лиш куни муносабати билан ви­лоят "Камолот" ЁИҲ ташаббус­кор­лигида бўлиб ўтган "Бола­ларга беринг дунёни!" ҳафта­лиги ҳам кўплаб тадбирларни қамраб олгани билан таассу­рот­ларга бой бўлди.

Ҳафталикни ўқувчи-ёшлар учун ташкиллаштирилган спорт мусо­бақалари бошлаб берди. "Камо­лот" футбол майдончасида мини-футбол бўйича Навоий шаҳ­рида­ги барча умумтаълим мак­таби ўқувчилари куч синаш­ди. Қизғин кечган ўйинларда 1-ўринни 15-умумтаълим макта­би ўқувчилари эгаллашди. 2-ўрин  8-, 3-ўрин эса 17-умум­таълим мактаби ўқув­чи­ларига  насиб этди.

— Спорт бизни янада кучли, иро­да­ли қилади, — дейди ғолиб мактабнинг 7-синф ўқувчиси Дав­рон Бўриев. — Дарсдан бўш вақтимизда доим спорт билан шуғулланамиз. Ёзги таътилда ҳам ўртоқларим билан спорт тў­га­ракларида машғулотларга қат­нашишни режалаштир­ган­миз.

"Ёшлар маркази"да ўтказилган ўн икки ёшгача бўлган бо­ла­лар ўртасидаги шахмат мусо­бақа­лари ҳам қизғин тус олди. "Ақл гимнастикаси" бўйича баҳс­ларда қатнашувчиларнинг маҳо­ра­ти намоён бўлди. Ўғил бола­лар ўртасида 8-умумтаълим мак­таби ўқувчиси Ҳожиакбар Ҳожи­қур­бонов ғолибликни қўлга ки­рит­ган бўлса, 2-мактабдан Беҳ­рўз Турсунтошев, 4-мактабдан Фир­давс Нарзуллаевлар кейин­ги ўринларни эгаллашди. Қиз­лар ўртасида эса 13-умумтаълим мактаби ўқувчиси Меҳрибон Ўткирова ҳамма рақибларини ортда қолдирди. 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Барчиной Шокиржонова ҳамда 8-мактаб­дан Нигора Баҳодиро­валар сов­риндорлар сафидан жой олишди. Ҳафталикда "Биз — соғлом тур­­­муш тарзи тарафдо­ри­миз" акцияси доирасида "Ёшлик" кўли бўйлаб ма­ра­фон ташкил этил­ди. Югу­­риш баҳсларида бар­ча қиз-йигитлар ўзгача завқ-шавқ билан иштирок этишди.

— Болаларнинг кичкина­ли­ги­даноқ спорт билан ҳам­­нафас ул­ғайиши улар­нинг ақлий ка­молотида ҳам муҳим ўрин ту­тади, — дейди 2-умумтаълим мак­­­таби жисмоний тарбия фа­ни ўқитувчиси Зилола Си­­ро­­жова. — Бугунги ма­ра­фонда ғай­ратли ўқув­чи­ларни кўриб хур­санд бў­ла­япман. Бундай бо­лалар таълим масканимизда ҳам анча. 8-синф ўқувчиси Шоҳ­руз Диёров армрестлинг бў­йича ви­лоят мусобақалари ғо­либи. Шунингдек, Зайнаб Аҳад­қу­лова, Абдулазиз Кел­ди­боевлар ҳам енгил атлетика, қўл тўпида республикада фахр­­­­ли ўрин­лар­ни қўлга ки­ри­тишган. Спорт мусобақа­ла­ри­нинг тез-тез ўтказилиши бола­ларни нафақат жисмоний са­ло­ҳия­тини оширади, балки соғ­лом турмуш тарзига даъват ҳам этади.

Марафонда йи­гитлар ўр­та­си­да 15-умумтаълим мак­таби ўқувчиси Аҳ­мад Абдурайимов, қизлардан эса 3-мак­таб ўқув­чиси Мух­­лиса Ҳожиму­ҳам­ме­дова марра чи­зиғини биринчи бў­либ забт этди.

— Югуришда ямай­­­­калик маш­ҳур спорт­чи Усэйн Болт­­нинг таж­ри­ба­си, кучига ҳавас қи­ла­ман, — дейди ма­рафон ғо­либи А. Аб­дурайимов. — Ор­­­зуим, кела­жак­да юрти­миз­­ни дунё­­­га танитадиган ин­сон бўлиш. Му­раб­би­йим Сан­жар Хушмуро­дов­­нинг бу­гунги ғалабамда ҳис­­­са­лари катта.

Ҳафталик доирасида "Бо­ла­­лар­га беринг дунё­ни!" мав­­зу­сида иншолар танлови ҳам ўт­казилди. Якун­­да Али­шер На­воий но­мидаги мада­ният ва ис­­­тироҳат боғида мак­таб ўқув­чилари ижодига ман­суб рас­сом­чилик ва ҳу­нар­­­мандчилик намуна­ла­ридан иборат кўр­газма таш­кил этил­ди. Ундан ўқув­­чиларнинг она юр­ти­миз та­рихий қадамжо­лари, гўзал та­биати, до­рил­­амон кунлари акс эт­ган расм­­лар ўрин олди. Ба­­диий китоблар кўргаз­маси ва сав­доси бола­лар­­ни китобсе­вар­ликка бош­­лашга хизмат қил­ди.

Ҳафталик якунида гала-кон­­церт уюштирилди. Фаол қат­­нашчилар турли номина­циялар билан тақдирланди. Ва­танни мадҳ этган куй-қўшиқлар дав­ра­га янада файз киритди.

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 0