Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
БОЛАЛАР МЕҲНАТИ...

27.04.2022 16:00:45


Навоий вилоятида мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кичик комиссиянинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини бандлиги ва Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сонли Фармони ҳамда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Миллий комиссиясининг қарорлари, “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиянинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” асосида ташкил этилган.

Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига, шунингдек болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши курашиш борасида 2021 йил мобайнида ўтказилган тадбирлар давомида болалар меҳнатига оид мурожаатлар келиб тушмаган ва болалар меҳнатига оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмаган.

Вилоятда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати олдини олиш ҳамда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан тушунтириш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 1551