Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Болаларнинг соғлом ўсишини, уларнинг беғубор кулгисини кўриб яшаш аслида ҳар бир ота-онанинг катта бахти. Агар оилада биргина имконияти чекланган фарзанд вояга етаётган бўлса — бу ота-онанинг армонига айланиб, ўзини айбдор ҳис қилиб яшашга мажбур этади.

Баъзида гувоҳи бўлиб қоламиз. Сўз­лаш, эшитиш нуқсони бўлган фарзандини мактабгача таълим муассасалари ёки мактабларга олиб борган ота-она баъзи бир қар­­шилик, эътироз­лар­га дуч ке­ла­ди. Таълим муассасаси му­тасад­диларининг баъзилари то­монидан бу каби болаларни мах­сус мактаб ёки интернатларга олиб бориш тав­сия қилинади. Аслида бу қанчалик тўғри?

Оилада бола тарбияси билан шу­ғулланувчи шахс деганда, албатта, "она" кўз олдимизга келади. Им­ко­нияти чекланган болаларни оила­­да тарбиялаш, камол топти­риш му­раккаб муаммолардан бири бўлиб, унда энг асосий тарбиячи — онадан юксак тарбия, кучли диқ­қат-эъти­бор, ғамхўрлик, билим, хуш­­муо­ма­ла­лик ва энг асосийси, сабр-бардош талаб этилади. Бун­дан ташқари, улар соғлом ва но­гирон болалар ри­вожланиши ҳақи­даги физиологик билимларга эга бўлишлари, тиббиёт ходимлари ҳам­­да ўқитувчи-дефек­тологлар би­лан узвий алоқада бў­лиш­лари шарт. Чунки махсус таш­­кил этил­ган коррекцион-педа­го­гик ўқитиш усу­ли оиланинг ёрда­мисиз амалга ошмайди ва самара бер­май­ди.

Интеграцион, инклюзив таълим жо­рий этилган мамлакатлар таж­рибасидан маълумки, мазкур ти­зим­да иккала томон алоҳида ёр­дамга муҳтож, яъни жисмоний имконияти чек­ланган болалар ҳам, соғлом бо­лалар ҳам ўзаро ман­фаат­дор бўла­дилар. Жисмоний им­конияти чекланган бола­лар умум­таъ­лим мактабларида ўқир экан­лар, ўзларини камситил­ган ҳолда ҳис қилмайдилар, улар шу жамоа­нинг тўлақон­ли аъзоси экан­лик­ларини англай­ди­лар. Оқи­батда ўзларини ҳурмат қилиш­ла­ри, яшаш­га бўлган ишонч ва умид­лари ортади. Соғлом бо­лалар эса жа­­мият ҳар хил тушун­чалардан, тур­ли дунёқарашдаги тенгдошла­ри­дан иборат экан­лиги­га кўника­ди­­лар, ёрдамга муҳтож дўст­­ларига кўмак бераётган­ли­ги­дан мамнун­лик туйғусини ҳис эта­дилар. 

— Ота-оналар ҳар доим ҳам жисмоний им­конияти чекланган фарзанд­лари­ни махсус мактаб­лар­га олиб бо­риш­ни хоҳлаш­май­ди, — дейди Кар­­­мана туманидаги 25-ихтисос­лаш­тирилган махсус мак­таб-ин­тернат ўқитувчиси Гул­нора Нурул­лаева. — Фарзанд­лари­нинг барча қа­тори оммавий мак­табларда ўқи­шини исташади. Би­роқ уларнинг умум­таълим мактаб­ларига қабул қи­линмаслиги, қабул қилинса-да, ўқи­­­тувчининг инди­ви­дуал ёндаш­мас­­ли­ги ёки тенг­дош­лари томо­ни­­дан кам­ситилиши на­тижасида болада мослашиш жа­раё­ни оғир кечади. Оқибатда бола мак­табга бо­ришдан, одамларга қў­ши­лишдан бош тор­та­ди. Мана шун­дай ва­зият­нинг олдини олиш учун мактаб­лар­да дефек­то­логлар, психолог-педа­гог­лар хиз­мати дои­мий йўлга қў­йили­ши, бир сўз билан айтганда, умум­­таълим мак­­таб­лари­да махсус ин­теграция­лаш­ган таъ­лимга кўра қу­­лайликлар­нинг яра­тилишига эъти­­бор қаратиш ло­зим бўлади.

Навоий шаҳридаги 12-давлат их­тисослаштирилган умумтаълим мак­табида  икки нафар таянч ҳара­кати аъзолари ва нутқида нуқсони бор ўқувчилар таҳсил олишади. Мак­табда ушбу ўқувчилар учун ало­ҳида хона ҳам ажратилган. Шаҳзод Маҳмудов мактабнинг 7-синф ўқув­чиси. Синф раҳбари Хумор Ҳу­саинова унинг синфдош­лари би­лан муносабати, фан ўқи­тувчилари бераётган топшириқ­лар­га масъ­у­лият билан ёндашиши ҳа­қида биз­га сўзлаб берди:

— Мактабда шундай муҳит яра­тилганки, болалар ҳам, ўқитув­чи­лар ҳам имконияти чекланган ўқув­чиларга ёт қараш эмас, балки улар­­­­ни тенг имкониятда билиб, ўз­а­ро ёрдам ва дўстона муно­са­бат­да бўлишади. Ана шу муноса­бат­нинг натижасида улар ўзларини эр­кин ҳис қилишади. Ўзаро муло­қотда мустақил фикр­ла­рини баён этиши саломатлиги бо­расида ҳам ижобий натижа­лар­ни беради.

Республикамиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар бе­жизга халқаро миқёсда эътироф эти­лаётгани йўқ. Жонкуяр устоз­лар кўмагида ҳаётда ўз ўрнини то­па­ётган ҳар бир шахс жамиятнинг эр­танги тараққиётига камарбас­тадир. Шундай экан, ҳуқуқий де­мок­ратик давлат қуриш йўлидан бо­­раётган жамиятимизда ҳар бир фу­қаронинг тенг ҳуқуқлилигини таъ­минлаган ҳол­да таълим-тарбия оли­шини анг­ламоғимиз ва ижти­моий ҳам­кор­лик асосида ўз муно­саба­ти­мизни бил­дириб бормо­ғи­миз зарур.

Санжар ҚУРБОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7137