Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги 33-мактабгача таълим муассасасида "Ассалом, ёз!" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Сўлим МТМ ҳовлиси тонг саҳардан байрамона безатилди. Тадбир аввалида муассаса саҳнасида болажонлар ижросида қувноқ шеърлар, рақслар ижро этилди. Шундан сўнг шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими қошидаги "Мафтун" анъанавий цирк гуруҳи аъзоларининг чиқиш­лари намойиш этилди. Тарбияланувчилар "Дадам, онам ва мен" мавзусида асфальтга расм чиздилар. Уларда ифодаланган расмларда болаларнинг ватанга бўлган муҳаббати, беғубор орзулари, меҳри акс этди.

Тадбирга ҳар йили шаҳардаги "Меҳрибонлик уйи"дан ҳам болалар меҳмон сифатида иштирок этади. Бу йил ҳам мазкур муассасанинг етти нафар тарбияланувчиси МТМдаги тадбирда мароқли ҳордиқ чиқаришди. Бассейнда маза қилиб чўмилишди, эсдалик совғала­рининг эгаси бўлишди. МТМ ҳовлисини тўлдирган болажонларнинг шўх-шодон кулгусидан билдикки, улар хотирасида бу кун ёзнинг энг ажойиб куни бўлиб муҳрланади.

Кўрилганлар сони: 7901