Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунининг ижросини таъминлаш, ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида мард­лик туйғуларини камол топтириш мақсадида Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан бокс тўгараги ташкил этилди. Муҳими, бокс машғулотларида вояга етмаганларнинг бепул иштирок этиши таъминланган.

Айниқса, "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларига алоҳида эътибор қаратил­моқда. Уларнинг ҳеч кимдан кам эмасликлари, давлати­миз томонидан ғамхўрлик кўрсатилаётгани, келгусида жаҳон ареналарида юрти­миз шарафини муносиб ҳимоя қи­лишларига ишонч билди­рил­моқда. Мазкур фикр­лар­нинг амалий ифо­даси сифа­тида "Меҳрибон­лик уйи" тар­бияланувчила­рининг маш­ғу­лотларда иш­тирок эти­ши, уларнинг бокс сирлари­ни ўз­лаштиришига шахсан вилоят ички ишлар бошқар­ма­си бошлиғи томо­нидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.      

Ёшларнинг машғулотларга мунтазам қатнаши учун ало­ҳида автобус ташкил этил­ган бўлиб, бўлажак чемпион­лар бокс қўлқопи, махсус спорт кийимлари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъ­минла­нади. Тўгарак аъзола­ри­га Ўзбекистон Республи­ка­си­да хизмат кўрсатган спорт уста­лари сабоқ бе­ришади. Маш­ғулот ўташ учун барча қулай­ликларга эга, замон талаб­ларига тў­лиқ жавоб бера оладиган спорт заллари ёш­ларнинг хизматида. Фар­занд­ла­ри­мизнинг спорт чўқ­қиларини эгаллашларида, ҳар томон­ла­ма етук қилиб тарбия­лаш­да ота-оналар, маҳалла ва кенг жамоатчилик вакилла­рининг фаоллиги ҳам муҳим ўрин тутади.  

Фарзандларимиз учун етар­ли шарт-шароит яра­тиш каби бундай чора-тад­бирлар уларнинг бўш вақтла­рини мазмунли ўтка­зиш­ла­ри, тур­ли мафкура­вий хуруж­лардан асраш, келажакда тўғри йўл­ни тан­лашлари ҳам­да ис­тиқ­ло­ли­мизни мус­таҳ­кам­лаш каби олийжаноб мақсад­лар­га хиз­мат қилади.    

Фарруҳ ЯКУБОВ,

вилоят ИИБ ИҲҲҚ ва ЮТБ катта инспектори, катта лейтенант.

Кўрилганлар сони: 5879