Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, мазкур соҳадаги қурилиши тугалланмаган, бўш турган объектлар ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб муаммоларига айланганди.

Президентимизнинг жорий йил­нинг 23 февралида эълон қилинган "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш­лари­ни янада рағбатлантириш чора-тад­бир­лари тўғрисида"ги қаро­ри юзаси­дан вилоятимизда бу бора­даги ишлар сарҳисоб қилиб чиқилди.

Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқ­даки, 1 июнь ҳолатида вилоятдаги 1378 та аввал хусусийлаштирилган корхона ва объектларнинг 866 таси тўла қувватда фаолият кўрсатмоқда, холос. Уларнинг 389 таси бузилган, 123 та корхона ва объект эса фао­лият­сиз бўш турибди.

Ҳар бир бўш бино бирор тадбир­корлик субъектига бериларкан, ал­батта, унга янги иш ўрни яратиш, инвестиция киритиш мажбурияти юкланади. Юқоридаги рақамлар эса вилоятимизда бу борадаги ишлар қониқарсиз эканлигини ҳам кўр­сатмоқда.

Аниқланган камчиликлар юзаси­дан бугунги кунда 86 та корхона ва объект мулкдорлари томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўр­сатишни ташкил этиш бўйича ин­вес­тиция лойиҳалари тасдиқланди. Мазкур дастур доирасида, эндилик­да жами 237 миллиард сўмлик ин­вестицияларни жалб этиш, йилига 151 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрса­тиш, 1,8 миллион АҚШ доллари миқ­доридаги маҳсулотни экспорт қи­лиш ва энг асосийси, 1604 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Навоий шаҳридаги "Navoiy tinch tekstil" МЧЖ томонидан собиқ кичик шакар ишлаб чиқариш биноси, "Navoiy food invest" МЧЖ томонидан Хатирчи ту­манидаги собиқ "8 март" фабри­каси, Нурота туманидаги "Nurota­marble" МЧЖ томонидан собиқ "Ну­ро­та­мармар" МЧЖнинг бино-ин­шоотлари неги­зида ишлаб чиқа­риш­ни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Яна шуни ҳам айтиш керакки, яра­тилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланмасдан бепарво юрган, масъулиятсизликка йўл қўяётган, инвестиция дастури ишлаб чиқиш масаласига совуққонлик билан қа­раб келаётган ва бош тортаётган бир қатор "тадбиркорлар"га нисбатан қонунчилик доирасида кўпайтирил­ган солиқ  механизмини қўллаш учун вилоят давлат солиқ бошқармасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Шунингдек, инвестиция лойиҳала­ри ва  тармоқ жадвалларини ишлаб чиққан, аммо ўтган давр ичида се­зиларли ижобий натижаларга эриш­маган, лойиҳанинг амалга ошири­лишида оқсоқликка йўл қўяётган 21 та тадбиркорлик субъекти бир ой муддат ичида фаолиятни йўлга қўйиш бўйича огоҳлантирилди.

Хулоса ўрнида айтишимиз керак­ки, ҳар бир лойиҳанинг самарали иж­роси ўта муҳим саналади. Имкониятлардан тўлақонли фойда­лан­маслик, беписандлик билан ёндашиш алал оқибат корхона ва объектлар молиявий аҳволининг ор­қага кетиши, банкротлик оқибатла­рининг пайдо бўлиши мумкинли­гини тадбиркорларимиз ҳис қи­лиш­лари лозим. Шундагина кўзлан­ган натижага эришилади.

Бахтиёр СОЛИЕВ,

Эркин УЛУFОВ,

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2201