Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси халқ ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотлар амалга оширилишини назарда тутгани билан аҳамиятлидир.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги тизимида ҳам замонавий технологияларни жорий этиш, ер­дан унумли фойдаланиш, пировардида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсади ётади.

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга қилган ташрифи чоғида ҳудудда қишлоқ хўжалик маҳ­сулотларини етиштиришни кўпайтириш ва уни қайта ишлашни кенгайтириш, натижа­да халқимизнинг турмуш даражасини янада оши­ришда муҳим аҳамият касб этишини таъ­кидла­гандилар. Маълумотларга кўра, вилояти­мизда жорий йилда янги ин­тенсив боғ ва иссиқхо­налар, музлатгичли омбор­хоналар ташкил этиш ҳисобига мева-сабзавот етишти­риш ва уни қайта ишлаш, чор­вачилик йўнали­шида истиқболли лойиҳалар амалга оширила­ди. Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки кре­дит маблағлари ҳисобига бу борада 101 та лойи­ҳани ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутил­моқда. Бу билан жами 1 минг 300 нафарга яқин киши иш билан таъминланади.

— Бугунги кунда вилоятимизда сабзавот-полиз экиш учун 4436 гектар асосий майдон бор, — дейди биз билан суҳбатда вилоят қиш­лоқ ва сув хўжалиги бошқармаси мутахассиси Шавкат Бобомуродов. — Жорий йил полиз маҳсулотлари ҳамда карам, сабзи каби саб­завотларни экспорт қилишни кўзда тутганмиз. Шунингдек, 5,5 минг гектар мевали боғ мавжуд бўлса, уларнинг 1483 гектари интенсив боққа ўтказилган. Интенсив боғларнинг афзаллиги сувни тежайди. Оддий боғларда ниҳол тўрт-беш йилда ҳосилга кирса, интенсив боғда пака­на ва ярим пакана дарахтларнинг ҳосилга кириши муддати икки йилни ташкил этади. Бундан ташқари, интенсив боғлар ҳосилдор­лиги ҳам юқори бўлади. Президентимизнинг боғдорчиликни ривожлантириш ҳақидаги талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йил бошида 833 гектар интенсив боғ яратиш режалаштирилган. Унинг 600 гектари Нурота туманида барпо этилади.

Дарҳақиқат, Нурота табиатидан келиб чиққан ҳолда интенсив боғлар яратилиши учун қулай шароитга эга. Томчилатиб суғориш техноло­гия­сига мослаштирилган бу боғлар бир неча йилдирки, яхши натижа бериб келмоқда. Баҳорда яна 200 гектар ерда 1,5 миллиондан зиёд Хитой ёнғоғи, олма, бодом сингари асо­сан данакли дарахтлар кўчатлари ўтқазилди. Таъкидлаш жоизки, туманда 2017-2019 йиллар­да яна 13 минг 700 гектар майдонда интенсив боғ яратиш режалаштирилган. Унинг 10 минг гектарини бозордаги талаб ва эҳ­тиёж­га қараб ёнғоқзорлар ташкил этади. 

Ҳозирда Нуротада икки минг гектарга яқин гек­тар интенсив боғ мавжуд. Улар орасида май­­­дони беш юз гектарга эга 2011 йилда таш­­кил топган "Нурота олтин боғлари" МЧЖ бир-биридан ширин, сархил мевалари би­лан ҳамиша харидорлар эътиборида. Бу "ол­тин" боғнинг 461 гектарига шафтоли, 30 гек­та­­рига ўрик, 5 гектарига олма ва қолганига қа­­­роли, ги­лос экилган.

— Боғимизда шафтолининг Грециядан кел­тирилган етти хил навдаги 365 минг дона кў­­чати бор, — дейди МЧЖ раҳ­бари Алижон Хи­диров. — Ҳозирги кун­гача шафтолидан  50-60 тонна ҳосил олдик. Ҳар йили Россияга шаф­толи экспорт қи­ла­миз. Бу йил ҳам икки минг тонна маҳсу­ло­ти­мизни четга чиқа­ра­миз. 150 нафар мав­сумий иш­чи­­ларимиз бор. Улар учун керакли шароит­лар яратиб қў­йилган. Шунингдек, ўтган йил Италиядан кел­тирилган техно­ло­гия асосида мевани қай­та ишлайдиган за­вод­ни ишга ту­шир­гандик. Бу ерда ҳам сак­сон нафар киши иш билан таъминланди. Бу­гунги кунда кунига 450 тонна мевани қайта ишлаш қувватига эга бу за­водда жем, шар­бат тайёрланиб, улар­ни беш йилгача сақ­лаш имкони мав­жуд. Келгуси йил­ларда боғ ҳудудини яна кен­гай­тириб, экс­порт ҳажмини оши­риш, янги иш ўрин­лари яратишни мақсад қил­ганмиз.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳа­си­­да узумчиликни ривожлантириш, янги ток­зорлар барпо этишга ҳам алоҳида эътибор қа­­ратилмоқда. Вилоятимизда 6,5 минг гектар ток­зор мавжуд.

Жорий йилда Хатирчи, Нурота, Қизилтепа туманларида 416 гектар, 2018 йилда эса419 гектар янги ток­зор­­­лар барпо этиш кўзда тутилган. Асосан киш­­миш­лари билан машҳур Хатирчи туманида 2789 гектар токзор бўлиб, шундан 76,2 гектари янгидан барпо этилган. 54,3 гектарига эски, ҳосилдорлиги камайиб кет­гани учун бузилиб, янги кўчатлар ўтқа­зил­­ди. Туман ҳудудидаги Акмал Икромов номли массив узумчиликка мослашган бў­либ, бу ерда 401 нафар фермер узум етиш­ти­риш билан машғул.

— Массивдаги токзорлар майдони 1358 гек­­тардан иборат, — дейди "Мир­зоҳид Камол Улуғбек Али" фермер хў­жа­лиги раиси, туман кенгаши депутати Ра­ҳимберди Боймуродов. — Токларнинг 95 фои­зи қора, беш фоизи оқ кишмиш. ¤тган йил зараркунандалар сабаб, айниқса, узум учун хавфли бўлган оидум ка­саллиги сабаб ҳо­силдорлик чўғи бирмунча паст бўлган эди. Бу йил эса касалланишга қарши ўз вақтида агротехник тадбирлар олиб бордик. Натижа кўн­гилдагидек. Ҳар гек­тар ердан 80-90 цент­нергача ҳосил олишни чамалаб туриб­миз. Узумчиликда "Бозор ота", "Боғибаланд тас­мачи", "Ху­дой­қулов Исоқул боғбон", "Ишонч", "Аб­дулла ҳо­ким тойфичи" каби фер­­­мер хўжа­лик­лар­нинг тажрибаси катта. Махсус таш­кил этил­ган токзорларни суғоришда эскир­ган на­сослар алмаштирилиб, Франциядан келти­рилган насос станциялари орқали сув ет­ка­зиш режалаштирилган. Бу 2018 йил фев­­ра­лидан ишга тушади. Ҳозирда бу йирик ло­йиҳа асосида "Учқора" насос станция­си­да ре­конструкция ишлари жадал кетяпти. Янги насослар кўп миқдордаги сувни ток­зор­лар­га етказиб бериши билан суғориш си­фати­ни ях­шилайди. Бу эса яна мўл ҳосил, соф да­­ро­мад ошишига хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, боғдорчиликни яна­да ривожлантириш, унга замонавий технологияларни жалб этган ҳолда сифатли ва жаҳон бозорида рақобатбардош маҳ­сулотлар етиштиришни йўлга қўйиш халқи­миз фаровонлигига ҳисса қўшиши билан эътирофга лойиқ амаллардан бирига айла­ниб бормоқда.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6035