Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз раҳбарлигида футболга эътибор кучайтирилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасида иқтидорли ва қобилиятли спортчилар сони ортиб бермоқда.

  Қувончлиси шундаки, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида шу йилнинг 9-27 январь кунлари Хитой­да ўтказилган Осиё чемпио­натида мамлакатимиз жамоаси ғолиб бўлди. Ва­тан­дошларимиз­нинг ғалабаси бутун халқимизнинг ифтихорини уйғотди. Ёш футбол­чилар Президентимиз томонидан муносиб тақдирланиб, уларнинг ҳар бирига юртимизда ишлаб чиқарилган "Chevrolet Malibu-2" автомашина­лари тантанали ра­вишда топши­рил­ди. Чемпионлар орасида ҳам­шаҳримиз, дарвоза­бон Дилшод Ҳамроевнинг ҳам борлиги фахри­миздир.

  Республикамиздаги 26 та фут­бол мактабида асосий жамоамизга ўринбосарлар тайёрланади. Ви­лоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси та­сар­руфидаги фут­бол (спорт) бў­йича давлат ихтисос­лаш­тирилган мактаб-интернати фаолият кўр­сат­моқда. Мазкур дар­гоҳ 2012 йил­да ўтказилган "Умид ниҳоллари" мусобақалари арафа­сида ташкил этилди. Бу ерда ай­ни пайтда 240 нафар ўқувчига қарийб 60 ўқитувчи, тарбиячи ва мураб­бий таълим-тарбия бер­моқда. Спорт масканида бўлажак футбол­чилар учун барча имко­ниятлар мавжуд.

 — Муассасада ўқувчилар учун кенг шарт-шароитлар яратилган, — дейди мактаб-интернат ди­рек­тори А. Кенжаев. — Ўқувчила­римиз фақат жисмоний машқлар билан шуғулланиб қолмасдан, ахборот-коммуникация техноло­гия­лари ёрдамида аниқ фанлар­дан ҳам сабоқ олмоқда. Хориж тилини мукаммал ўрганишяпти. Шунингдек, бу ерда "Энг озода гуруҳ", "Энг аълочи синф", "Энг фаол ўқувчи" танловлари мунтазам  ўтказилади.

  2018 йил жамоа учун хайрли бош­ланди. Навоий шаҳридаги "Ёш­лар" спорт мажмуаси ўйингоҳида вилоят футбол федерацияси томо­нидан ташкил этилган 5-синф ўқув­­­чилари ўртасидаги биринчи­ликда интернат жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Келгу­сидаги режалари ҳам улкан. Авва­ло, 9-10-синф ўқувчиларидан ибо­рат терма жамоа шакллантирилиб, анъана­вий ра­вишда ўтказиладиган Ҳоким кубо­ги ва айни шу тоифадаги ҳу­ду­­дий чемпионатга тайёрланиш­япти. Йил давомида вилоят, рес­публика ва халқаро миқёсдаги 50 га яқин мусобақа­ларда турли ёш тоифасида ишти­рок этиши кўзда тутилган.

  Мақсад эса аниқ: кучли, билим­дон ва доно ёшлардан Ватанимиз шарафини жаҳон ареналарида му­носиб ҳимоя қила оладиган ўйин­чиларни тарбиялаб, мил­лион­лар ўйини бўлган футболни халқимиз ўртасида янада омма­лашти­риш­дир.

Кўрилганлар сони: 5497